12 073.420 so‘m

decrease

-72.230

14 134.350 so‘m

decrease

-134.360

164.470 so‘m

increase

0.140

12 073.420 so‘m

decrease

-72.230

9 соат аввал
Банк
62

Феруз Азимов “Poytaxt Bank” бошқарув раиси этиб тайинланди

Шунингдек, банк бошқарувида ҳам янги тайинловлар амалга оширилди. Даврон Исроилов бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Шаиг Газиев эса бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Феруз Азимов “Poytaxt Bank” бошқарув раиси этиб тайинланди

Азимов Феруз Икромович “Poytaxt Bank” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк Кузатув кенгаши қарорида қайд этилган.

У билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси тузилган. Феруз Азимов Марказий банкнинг тегишли розилиги олингач, расман лавозимига киришади.

Феруз Азимов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

У 1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Самарқанд давлат университетини, 2024 йилда эса Банк-молия академиясининг магистратура босқичини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Азимов банк тизимидаги фаолиятини 2009 йилда “Асакабанк” АЖ Самарқанд вилояти филиалида мутахассис сифатида бошлаган. 2019 йилга қадар мазкур банкнинг Самарқанд вилояти ҳамда Афросиёб филиалларида турли лавозимларда, жумладан, Валюта ва носавдо амалиётлари бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.

2019 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида фаолиятини давом эттирган. Марказий банк тизимида бош иқтисодчи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Феруз Азимов 2022 йил октабр ойидан буён Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори ўринбосари — валюта оқимлари таҳлили бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, йиғилиш қарори билан “Poytaxt Bank” АЖ ташкилий тузилмасига банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозими ҳам киритилган. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Даврон Исроилов, бошқарув раиси ўринбосари лавозимига эса Шаиг Газиев тайинланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+