12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

14 400.040 so‘m

decrease

-142.760

162.630 so‘m

increase

1.560

12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

1 кун аввал
Иқтисодиёт

Федерал апелляция суди Трамп тарифларини вақтинча тиклади

Аввалроқ, АҚШ халқаро савдо суди Трамп тарифларини ноқонуний деб топиб, уларни бекор қилиш учун ҳукуматга 10 кун берган эди.

Федерал апелляция суди Трамп тарифларини вақтинча тиклади

Федерал апелляция суди 30 май куни Президент Дональд Трампнинг энг кенг қамровли бож тарифларини вақтинча қайта тиклади. Бу ҳақда Reuers хабар берди.

Бу қарор АҚШ савдо суди Трамп ваколатларини ошириб юборган деб топиб, тарифларни дарҳол тўхтатишга буйруқ берганидан бир кун ўтиб қабул қилинди.

Вашингтондаги АҚШ Федерал Округ Апелляция суди қуйи суд қарорини вақтинча тўхтатиб туришга ва ҳукуматнинг апелляциясини кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда даъвогар тарафлардан 5 июнгача, Трамп маъмуриятидан эса 9 июнгача жавоб тақдим этишни сўради.

29 май куни эълон қилинган АҚШ Халқаро савдо суди қарори Трампнинг “Озодлик куни тарифлари” деб аталган божларни аксарият савдо ҳамкорларига нисбатан жорий этишини бекор қилиши ёки кечиктириши хавфини туғдирган эди. Бу тарифларнинг бир қисми Канада, Мексика ва Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилиши керак эди. Трамп бу давлатларни АҚШга фентанил оқимини кучайтирётганликда айблаган эди.

Савдо судининг уч ҳакамдан иборат ҳайъати Конституцияга кўра бож ва солиқ солиш ваколати Конгресска тегишли эканини, президент эса халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунни нотўғри қўллаганини айтиб, ваколатини ошириб юборганини билдирди. Бу қонун миллий фавқулодда ҳолатлар юзага келганда таҳдидларни бартараф этиш учун мўлжалланган.

Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли расмийлари савдо суди қароридан чўчимаганликларини айтишди. Уларнинг фикрича, апелляцияда ғалаба қозониш ёки тарифларни амалга ошириш учун президентлик ваколатларининг бошқа шаклларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Трамп бошқа давлатлар билан савдо музокараларида босим сифатида тарифлар таҳдидидан фойдаланган эди. Савдо суди қарори эса бу стратегияни издан чиқариши мумкин. Шунга қарамай, Трамп маъмурияти бу қарор яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган асосий савдо ҳамкорлари билан музокараларга таъсир қилмаслигини билдирди.

Трампнинг ўзи эса ижтимоий тармоқларда ёзган баёнотида АҚШ Олий суди “бу даҳшатли, мамлакатга таҳдид солувчи қарорни” бекор қилишига умид қилаётганини айтди ва суд тизимини антиамерикалик деб танқид қилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+