12 969.560 so‘m

decrease

-10.770

14 768.440 so‘m

decrease

-10.960

157.090 so‘m

increase

2.580

12 969.560 so‘m

decrease

-10.770

08 апрель, 11:20
Иқтисодиёт

Доналд Трамп Хитойга қўшимча 50 фоизлик божлар билан таҳдид қилди

Мазкур чора, агар Хитой 10 апрелдан кучга кирадиган 34 фоизлик жавоб тарифларини бекор қилмаса, кучга кириши мумкин.

Доналд Трамп Хитойга қўшимча 50 фоизлик божлар билан таҳдид қилди
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойдан келтириладиган маҳсулотларга яна 50 фоизлик бож солиш билан таҳдид қилди. Бу чора, Хитой 10 апрелдан кучга кирадиган 34 фоизлик жавоб тарифларини бекор қилмаса, кучга кириши мумкин.

Агар бу амалга ошса, АҚШ компаниялари Хитойдан импорт қилинаётган маҳсулотлар учун жами 104 фоизгача бож тўлайди. Бу рақам аввалги 20 фоизлик бож, янги 34 фоизлик тариф ва ҳозир таҳдид қилинаётган 50 фоизлик божларнинг йиғиндисидан иборат.

Бу каби савдо уруши дунёдаги энг йирик икки иқтисодий куч — АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини кескин ёмонлаштириб юбориши мумкин.

Трамп ўзининг баёнотида Хитойни огоҳлантирган ҳолда:

“АҚШга нисбатан ҳар қандай жавоб тариқасидаги бож солиш ҳолатлари янги ва янада кучли тарифлар билан жазоланади”, - деб таъкидлади. 

Шунингдек, у Хитой томонидан талаб қилинган ҳар қандай музокаралар бекор қилинишини ҳам маълум қилди.

Бунга жавобан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лю Пэнь Трампнинг ҳаракатларини “бир томонлама, протексионистик ва халқаро тартибларга зид” деб атади. “АҚШ ўз манфаатлари устун деган позицияда туриб, бошқа давлатларнинг қонуний манфаатларини ҳисобга олмаяпти", — дея баёнот берди Хитой вакили.

Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида, божлар доимий қолиши мумкинлигини ҳамда Хитой ва бошқа мамлакатлар билан адолатли битимлар тузилишини маълум қилди. 

“Бизнинг 36 триллион доллар қарзимиз борлиги бежиз эмас. Энди биз яхши ва адолатли битимлар тузишимиз керак”, — деган у.


Трампнинг “Озодлик куни” деб атаган ташаббуси доирасида деярли барча савдо ҳамкорларига нисбатан камида 10 фоизлик тарифлар белгиланганган. Энг катта божларга Ветнам(46%), Хитой(34%), Ҳиндистон(26%) ва Европа иттифоқи мамлакатлари каби ўнлаб давлатлар бор 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+