11 891.180 so‘m

decrease

-46.710

13 753.340 so‘m

decrease

-15.820

141.830 so‘m

increase

0.070

11 891.180 so‘m

decrease

-46.710

Якин 26 дақиқа ичида
Иқтисодиёт
37

Доллар расмий курси 2023 йил августидан бери энг паст даражага тушди

18 августдан АҚШ долларининг расмий курси 33,83 сўмга пасайиб, 11 857,35 сўмни ташкил этади. Бу 2023 йил 11 августидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Доллар расмий курси 2023 йил августидан бери энг паст даражага тушди

Марказий банк АҚШ долларининг сўмга нисбатан янги расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 18 августдан:

  • 1 АҚШ доллари — 11 857,35 сўм;
  • 1 евро — 13 745,57 сўм;
  • 1 Россия рубли — 141,33 сўм этиб белгиланди.

Доллар курси бир кунда 33,83 сўмга, аввалги икки савдо сессияси давомида эса жами 80,54 сўмга пасайди.

Янги кўрсаткич 2023 йил 11 августидан бери энг паст даража бўлди. Ўшанда Америка валютаси бир кунда 408,03 сўмга қимматлаб, 11 667 сўмдан 12 075,03 сўмга кўтарилган эди.

Таққослаш учун, 2026-йилнинг дастлабки расмий курси 12 004,41 сўмни ташкил этган. Шу тариқа, йил бошидан буён доллар 147,06 сўмга ёки 1,2 фоизга арзонлади.

Сўмнинг мустаҳкамланиши ички бозорда хорижий валюта таклифи ошаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Марказий банк маълумотига кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида банклар аҳолидан $12,3 млрд валюта сотиб олган, аҳолига эса $6,8 млрд сотган. Натижада жисмоний шахслар сегментидаги соф валюта таклифи $5,5 млрдни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+