12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

14 400.040 so‘m

decrease

-142.760

162.630 so‘m

increase

1.560

12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Доллар курси сўнгги саккиз ой ичидаги энг паст нуқтага етди

АҚШ доллари курси сўнгги уч кун ичида 170 сўмдан кўпроққа арзонлаб, 2024-йил октябридан бери энг паст даражани кўрсатди. Бунинг асосий сабаблари нималардан иборат?

Доллар курси сўнгги саккиз ой ичидаги энг паст нуқтага етди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 29 майдан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ долларининг курси 62,87 сўмга камайиб, 12 768,26 сўмни ташкил этди. Шундай қилиб доллар курси уч кун ичида 171, 67 сўмга арзонлади.

Мазкур кўрсаткич 2024 йил октябрь ойидан буён қайд этилган энг паст даража бўлиб, ўтган йилнинг 13 октябрида ҳам курс деярли шу миқдорни ташкил этган эди.

Валюта курслари қуйидагича белгиланди:

  • АҚШ доллари — 12 768,26 сўм (-62,87 сўм)
  • Евро — 14 400,04 сўм (-142,76 сўм)
  • Россия рубли — 161,07 сўм (+0,20 сўм)
  • Фунт стерлинг — 17 197,57 сўм (-138,57 сўм)

Доллар курсининг пасайишига нима сабаб бўлмоқда?

Сўнгги ойларда АҚШ долларининг глобал бозордаги қадрсизланиши кузатилмоқда. Бунга, хусусан, АҚШда сиёсий беқарорлик ва иқтисодий сиёсатдаги ўзгаришлар, шунингдек, доллар индексининг бир неча йиллик энг паст даражага тушиб кетгани сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон миллий валютаси — сўмнинг нисбий мустаҳкамланишига замин яратмоқда.

Бундан ташқари, хориждан юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми ҳам кескин ортган. 2025 йилнинг биринчи чорагида уларнинг умумий миқдори 32 фоизга ўсиб, 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич миллий валютага бўлган талабни кучайтириб, уни барқарорлаштирувчи омил сифатида намоён бўлмоқда.

Пул ўтказмаларининг ортишига Россия рублининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши ҳам таъсир кўрсатмоқда, бу эса долзарб валюталар ўртасидаги нисбатларга бевосита таъсир қилади.


Аввалроқ, S&P Global рейтинг агентлиги келгуси уч йилдаги расмий курси бўйича прогнозларини тақдим этган эди

Унга кўра долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:

  • 2025 йилда — 13,566 сўм
  • 2026 йилда — 14,244 сўм
  • 2027 йилда — 14,957 сўм
  • 2028 йилда — 15,704 сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+