11 778.450 so‘m

increase

5.500

13 198.930 so‘m

decrease

-25.620

138.350 so‘m

decrease

-2.790

11 778.450 so‘m

increase

5.500

19 август, 18:00
Иқтисодиёт
508

Доллар курси кетма-кет бешинчи иш кунида пасаймоқда

Марказий банк 20 август учун доллар курсини 11 794,88 сўм этиб белгилади. Шу тариқа, АҚШ валютаси кетма-кет бешинчи иш кунида арзонлаб, 2023 йил августидан бери энг паст даражада сақланмоқда.

Доллар курси кетма-кет бешинчи иш кунида пасаймоқда

19 август куни амалда бўлган расмий курс 11 820,40 сўмни ташкил этган эди. Янги курс билан доллар яна 25,52 сўмга ёки қарийб 0,22 фоизга арзонлади.

Шу тариқа, доллар курси кетма-кет бешинчи иш кунида пасайишда давом этди. 13 августда расмий курс 11 948,58 сўм бўлган бўлса, 20 август учун белгиланган курс ундан 153,7 сўмга ёки қарийб 1,3 фоизга паст.

Ҳозирги даража 2023 йил августидаги кескин девальвациядан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 2023 йил 10 августда доллар 11 667 сўм бўлган, 11 августдан эса курс бирданига 408,03 сўмга ошиб, 12 075,03 сўмга етган эди.

Демак, курс яна қарийб 128 сўмга пасайса, доллар 2023 йил 10 августдаги — кескин сакрашдан олдинги 11 667 сўмлик даражага қайтади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+