12 109.020 so‘m

increase

75.740

14 139.700 so‘m

increase

78.810

150.310 so‘m

increase

1.010

12 109.020 so‘m

increase

75.740

2 кун аввал
Иқтисодиёт
98

Доллар курси 2026 йилни сезиларли ўсиш билан бошлади

Сўнгги тўрт кун ичида АҚШ валютаси 179,31 сўмга қимматлади.

Доллар курси 2026 йилни сезиларли ўсиш билан бошлади
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк 12-январдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ доллари 22,53 сўмга қимматлаб, 12 131,55 сўмни ташкил этди. Натижада доллар курси сўнгги тўрт кун ичида жами 179,31 сўмга ошди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йилда ҳам доллар курси йилни кескин кўтарилиш билан бошлаган эди. Феврал ойининг ўрталарига келиб курс энг юқори даражага — 13 004 сўмга етди. Бу кўрсаткич Ўзбекистон тарихида долларнинг энг юқори расмий курси сифатида қайд этилган.

Кейинги ойлар давомида эса сўмнинг мустаҳкамланиши кузатилди. Йил якунига келиб доллар курси 12 025,33 сўмгача пасайди. Шу тариқа, 2025 йил давомида сўм долларга нисбатан 879,6 сўмга ёки 6,8 фоизга мустаҳкамланди. Энг паст курс эса йил давомида 11 880 сўм атрофида қайд этилган.

Доллар курси бўйича қандай прогнозлар бор?

Валюта курсини аниқ башорат қилиш деярли имконсиз. Масалан, С&П Глобал аввалроқ доллар курси 13 566 сўмгача кўтарилишини прогноз қилган эди, бироқ амалда курс йил охирига келиб 12 минг сўм атрофида шаклланди.

Шунга қарамай, айрим институтлар ўз прогнозларини эълон қилган. Жумладан, 2026 йилги давлат бюджетида доллар курси ўртача 12 350 сўм даражасида бўлиши кутилмоқда.

С&П Глобалънинг янгиланган прогнозига кўра, 2026 йил якунига келиб доллар курси 12 592 сўмни ташкил этиши мумкин.

Евроосиё тараққиёт банки ҳам курс бўйича баҳоларини тақдим этган:

  • 2026 йил охири — 12 800 сўм
  • 2027 йил охири — 14 100 сўм
  • 2028 йил охири — 15 100 сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+