12 002.100 so‘m

increase

14.210

13 166.300 so‘m

increase

51.550

146.020 so‘m

increase

0.610

12 002.100 so‘m

increase

14.210

Якин 3 соат ичида
Банк
27

Даврон Каримжонов Openbank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

Даврон Каримжонов 2023 йилдан Агробанкда бўлим бошлиғи, 2024 йил сентябридан эса ахборот технологиялари департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келган. 

Каримжоновнинг тайинловидан сўнг Openbank бошқаруви раиси Азамат Тўраевнинг ўринбосарлари сони уч нафарга етди. 

Даврон Каримжонов Openbank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

Openbank кузатув кенгаши 26 ноябрь куни Даврон Тўлқин ўғли Каримжоновни банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда 27 ноябрь куни Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган ҳужжатдан маълум бўлди.

Тайинловга қадар Даврон Каримжонов Агробанкда ишлаб келган. У 2023 йилдан банкда бўлим бошлиғи, 2024 йил сентябридан эса ахборот технологиялари департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каримжонов 2010–2013 йилларда Учтепа тумани молия бўлимида бюджет ҳисобчиси, 2013–2017 йилларда эса Молия вазирлигида бош иқтисодчи бўлиб ишлаган.

У Тошкент молия институтида молия бўйича бакалавр ва давлат молиясини бошқариш бўйича магистр даражаларини олган. 2017 йилда Япония халқаро университетининг давлат сиёсати бўйича дастурида қатнашган. 2018 йилда эса Япониянинг Миллий сиёсий тадқиқотлар институтида (GRIPS) макроиқтисодий сиёсат бўйича магистратурани тамомлаган.

Аввалроқ Pinkod “Future Open Technology Group” акциядорлари Openbank’нинг 100 фоиз акциясини “Open Global” МЧЖ устав капиталига улуш сифатида киритишни маъқуллагани ҳақида ёзган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+