11 853.550 so‘m

increase

6.390

13 869.840 so‘m

increase

26.430

141.860 so‘m

increase

0.420

11 853.550 so‘m

increase

6.390

20 дақиқа аввал
Банк
29

Davr Bank’нинг 51 фоизлик назорат пакетини ABB’га сотиш бўйича битим имзоланди

Озарбайжоннинг энг йирик банки — ABB Davr Bank’нинг 51 фоизлик назорат пакетини сотиб олиш бўйича битим имзолади. Харид ва банкни ривожлантириш учун йўналтириладиган инвестициялар 100 млн доллардан ошиши, кейинчалик ABB’нинг улуши 74 фоизгача етиши мумкин.

Davr Bank’нинг 51 фоизлик назорат пакетини ABB’га сотиш бўйича битим имзоланди

Битим 22 август куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлараро форумида имзоланди. Бу ҳақда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов маълум қилди.

Келишув ABB’га Ўзбекистон банк бозорига Davr Bank орқали кириш имконини беради. Барча тартиб-таомиллар якунлангач, банк “ABB Davr Bank” бренди остида ишлаши кутилмоқда.

Davr Bank акциядорлари 8 июндаги умумий йиғилишда ABB’га банк устав капиталининг 51 фоизини сотиш бўйича музокаралар ва битим шартларини маъқуллаганди. Шунингдек, Озарбайжон банкига қўшимча 23 фоиз акцияни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опционни муҳокама қилишга розилик берилган.

Агар ушбу опцион амалга оширилса, ABB’нинг Davr Bank’даги улуши 74 фоизгача етади.

ABB раиси Аббос Ибрагимов аввалроқ харид ва банкни ривожлантириш учун йўналтириладиган инвестициялар 100 млн доллардан ошишини айтганди. Бироқ бу маблағнинг қанчаси акциялар учун тўлов, қанчаси бевосита Davr Bank капиталига инвестиция экани очиқланмаган.

Davr Bank 2026 йил 1 июль ҳолатига 13,2 трлн сўмлик активларга эга. Унинг кредит портфели 9,34 трлн сўмни, капитали 2,4 трлн сўмни, мижозлар депозитлари эса 4,9 трлн сўмни ташкил этган.

ABB эса Озарбайжон банк тизимидаги энг йирик молия институти ҳисобланади. 2026 йилнинг биринчи ярми якунида унинг мамлакат банк активларидаги улуши 25 фоизга, кредит бозоридаги улуши 24 фоизга тенг бўлган. Банк акцияларининг қарийб 92 фоизи Озарбайжон давлатига тегишли.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+