11 801.230 so‘m

decrease

-22.460

13 737.810 so‘m

decrease

-59.250

136.730 so‘m

decrease

-3.010

11 801.230 so‘m

decrease

-22.460

2 соат аввал
Банк
54

Давр Банк акциялари беш йилдан сўнг фонд биржаси листингига қайтди

Давр Банкнинг оддий акциялари бугун, 28 августдан “Тошкент” Республика фонд биржасида яна савдога чиқарилди. Банк акциялари 2021 йилда листинг талабларига мос келмагани сабаб котировкалаш варағидан чиқарилганди. Уларнинг қайтиши ABB банкнинг Davr Bank назорат пакетини сотиб олиши фонида амалга ошди.

Давр Банк акциялари беш йилдан сўнг фонд биржаси листингига қайтди

“Тошкент” Республика фонд биржаси Давр Банкнинг оддий акцияларини биржа котировкалаш варағига қайта киритди. Қимматли қоғозлар билан савдолар 28 август куни бошланди.

Банк акцияларига UZ705024000 халқаро коди ва DRBK биржа тикери берилган.

Давр Банк акциялари 2021 йил февралида акциядорлар сони бўйича белгиланган талабга мос келмагани сабаб фонд биржаси листингидан чиқарилганди. Ўшанда яна тўққизта компания, жумладан Asia Alliance Bank, Инфинбанк, Асакабанк ва Hi-Теч Bank акциялари ҳам делистинг қилинган.

Шу тариқа, Давр Банк қимматли қоғозлари қарийб беш ярим йилдан кейин биржа котировкалаш варағига қайтди.

Бу жараён банк акциядорлари таркиби ўзгараётган бир пайтда амалга ошмоқда. 22 август куни Озарбайжоннинг ABB банки Давр Банкнинг 51 фоизлик назорат пакетини сотиб олиш бўйича битим имзолади. Барча тартиб-таомиллар якунлангач, банк “АББ Davr Bank” бренди остида ишлаши кутилмоқда.

Шунингдек, АББга кейинчалик яна 23 фоизлик пакетни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опцион муҳокама қилинган. У амалга оширилса, Озарбайжон банкининг Давр Банкдаги улуши 74 фоизга етади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+