11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

5 кун аввал
Банк
125

Давлат тили ва ошкоралик талаблари бузилгани учун 18 та банк жаримага тортилди

Марказий банки тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида давлати тилига риоя қилиш ва ахборотларни ошкор этиш тартибига оид қонунбузилишлар аниқлади. Натижада 18 та банкнинг ҳар бирига 102 миллион сўмдан жарима қўлланилди.

Давлат тили ва ошкоралик талаблари бузилгани учун 18 та банк жаримага тортилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк  жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтларини мониторингдан ўтказди

Мониторинг натижалари банклар фаолиятида бир қатор камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди. Энг аввало, айрим банклар “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларига тўлиқ амал қилмаган. Уларнинг веб-сайтларида айрим маълумотлар давлат тилида жойлаштирилмагани аниқланган.

Бундан ташқари, молиявий ахборотларни ошкор этиш борасида ҳам қонунчилик талабларига риоя этилмагани кузатилди. Хусусан, айрим банкларнинг расмий веб-сайтларида кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб тарзда босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартиби жойлаштирилмаган.

Ушбу камчиликлар Агробанк, Анор банк, Ҳаёт банк, Универсал банк, Гарант банк, Асакабанк, Туронбанк, Инфинбанк, Микрокредитбанк, Трастбанк, Мадад Инвест банк, Soderot банк, Orient Finans  bank, Ипотека-банк, Tenge банк, Ziraat Bank Uzbekistan, AVO банк ва Open банк расмий веб-сайтларида аниқланган.

Натижада Марказий банк томонидан ушбу 18 та тижорат банкининг ҳар бирига нисбатан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 102 миллион сўмдан жарима қўлланди. Шу билан бирга, барча банкларга аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш ва расмий веб-сайтларидаги маълумотларни қонунчилик талабларига тўлиқ мослаштириш бўйича кўрсатмалар юборилди.

Марказий банк изоҳ беришича, бу чора истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, молиявий хизматлар бозорида очиқликни ошириш ва банк тизимида қонунчиликка сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, Марказий банк барча тижорат банкларидан қуйидаги талабларни қатъий бажаришни эслатди:

  • “Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларига тўлиқ амал қилиш;
  • расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ва долзарблигини таъминлаш;
  • истеъмолчиларга тақдим этилаётган ахборотнинг тушунарли ва ишончли бўлишини кафолатлаш.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+