12 178.850 so‘m

increase

49.840

14 053.180 so‘m

increase

84.200

146.540 so‘m

decrease

-1.450

12 178.850 so‘m

increase

49.840

8 соат аввал
Банк
23

Click ва Halyk Bank ўртасидаги 176 млн долларлик битим амалга ошмади

Click ва Halyk Bank ўртасида 176,4 млн долларлик улуш харидини назарда тутувчи битим 2025 йил 31 декабрда муддати тугаб, якунланмади. 

Ўзбекистондаги регуляторлар мазкур битимни 7 ойдан бери тасдиқламай келаётган эди. 

Натижада 2025 йилда мамлакат стартап экотизимига киритилган инвестициялар ҳажми қарийб 46 фоизга камайди.

Click ва Halyk Bank ўртасидаги 176 млн долларлик битим амалга ошмади
Фото: AI/Pinkod.uz

Click тўлов ташкилоти ва Қозоғистондаги энг йирик банк Halyk Bank ўртасидаги мултимиллион долларлик битим амалга ошмади. Бу ҳақда Haly Банкънинг 2025 йил якунлари учун эълон қилинган ахборотда маълум қилинган.

Унга кўра, мазкур битимнинг амал қилиш муддати 2025 йил 31 декабрда тугаган.

“2025 йил 31 декабрда якунланган йил учун консолидатсияланган молиявий ҳисобот эълон қилинган сана ҳолатига кўра, имзоланган транзаксион ҳужжатлар муддати тугаган, битим якунланмаган. Томонлар ҳамкорликнинг кейинги вариантлари ва шартларини муҳокама қилишда давом этмоқда”, — дейилади ҳужжатда.

2025 йил июль ойида Halyk Bank ва Click ўртасида келишув имзоланган эди. Унга кўра, Қозоғистон банки Click’нинг 49% улушини 176,4 млн доллар эвазига сотиб олиши, Click акциядорлари эса банкнинг шўба банки — Tenge Bank акцияларининг 49% қисмини 60,76 млн долларга харид қилиши режалаштирилган эди.

Битимнинг чўзилиб кетишига асосий сабаб регуляторлар билан боғлиқ жараёнлар. Хусусан, Ўзбекистон Марказий банки битимни тасдиқлаши учун аввал Рақобат қўмитаси розилиги талаб этилади. Амалдаги қонунчиликда бу жараён учун 2 ойлик муддат белгиланган бўлса-да, амалда у қарийб 7 ойдан бери давом этмоқда. Шу билан бирга, Қозоғистон томони регуляторлари битимни аллақачон маъқуллаган.

Мазкур келишув Ўзбекистон стартап бозори учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. 2025 йилда мамлакат стартап экотизимига жами 329 млн доллар инвестиция киритилган бўлса, унинг қарийб ярми айнан шу битим билан боғлиқ экани қайд этилади.

Агар ушбу келишув якунига етмаса, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон стартап экотизимига жалб қилинган инвестициялар ҳажми қарийб 46 фоизга камайиши мумкин. Halyk Bank баёнотидан эса энди бу битим амалга ошмаслигини кўриш мумкин. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+