11 965.510 so‘m

decrease

-46.790

13 437.270 so‘m

decrease

-29.720

145.960 so‘m

increase

0.630

11 965.510 so‘m

decrease

-46.790

50

ChatGPT’да суҳбатларни PIN-код ва биометрик ҳимоя билан қулфлаш имконияти пайдо бўлди

OpenAI ChatGPT фойдаланувчилари учун алоҳида суҳбатларни тўрт хонали PIN-код ёки биометрик аутентификация орқали ҳимоялаш функциясини жорий қила бошлади. Қулфланган суҳбатлар оддий тарих ва қидирув натижаларидан яширилади, уларга фақат фойдаланувчи тасдиқланганидан кейин кириш мумкин. Янги имконият бепул ва пулли тарифларда босқичма-босқич тақдим этилмоқда.

ChatGPT’да суҳбатларни PIN-код ва биометрик ҳимоя билан қулфлаш имконияти пайдо бўлди

OpenAI 20 октябрь куни ChatGPT’га “Locked Chats” номли янги махфийлик функцияси қўшилганини эълон қилди.

Янги функция фойдаланувчиларга шахсий, молиявий ёки ишга оид маълумотлар сақланган суҳбатларни бошқалардан яшириш имконини беради. Бунда ChatGPT ҳисобининг барча суҳбатларини эмас, фақат танланганларини қулфлаш мумкин.

Суҳбатни қулфлаш учун унинг қўшимча имкониятлар менюсидан “Lock chat” бандини танлаш керак. Функциядан биринчи марта фойдаланилганда тўрт хонали PIN-код яратилади.

Шундан сўнг суҳбат одатий тарихдан чиқарилиб, “Projects” бўлимидаги “Locked chats” папкасига кўчирилади. Қулфланган суҳбатлар умумий қидирув натижаларида ва маҳкамланган чатлар рўйхатида ҳам кўринмайди.

Уларни қайта очиш учун PIN-кодни киритиш талаб этилади. iPhone фойдаланувчилари Face ID ёки Touch ID’дан, Android фойдаланувчилари эса қурилмасида мавжуд қулфдан чиқариш усулидан фойдаланиши мумкин.

Янги функция суҳбатларни бутунлай ўчириб ташламайди. Фойдаланувчи исталган вақтда ҳимояланган бўлимга кириб, аввалги ёзишмаларини давом эттириши мумкин.

Қулфланган суҳбатларда хотира қандай ишлайди?

OpenAI’га кўра, “Locked Chats” бўлими оддий суҳбатлардан алоҳида хотирага эга. Ушбу бўлимда ёзилган янги маълумотлар оддий суҳбатларнинг хотирасини янгиламайди.

Бироқ суҳбат қулфланишидан аввал ChatGPT хотирасида сақланган маълумотлар автоматик равишда ўчирилмайди.

Компания янги функция суҳбатларни учидан учигача шифрлашни (end-to-end encryption) таъминламаслигини ҳам таъкидлаган. Шунингдек, у ёзишмаларнинг серверларда сақланиш муддати ёки маълумотлардан AI моделларини такомиллаштириш учун фойдаланиш созламаларини ўзгартирмайди.

Яна бир муҳим жиҳат — фойдаланувчи PIN-кодини унутиб, уни қайта тикласа, аввалги код билан ҳимояланган барча суҳбатлар ва уларга тегишли файллар бутунлай ўчирилади. OpenAI уларни қайта тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини билдирган.

Янги функция ChatGPT’нинг Free, Go, Plus, Pro, Business, Enterprise ва Edu тарифларида мавжуд бўлиши белгиланган. У веб-версия, Android, iOS ҳамда компьютер иловаларида босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

Шу сабабли “Lock chat” функцияси ҳозирча барча фойдаланувчиларда кўринмаслиги мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+