12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

14 665.380 so‘m

decrease

-32.880

157.020 so‘m

decrease

-0.730

12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

30 июль, 12:33
Технология

ChatGPT энди роботларни аниқлайдиган онлайн текширув тизимларини алдаб ўта олади

ChatGPT’нинг янги Agent модели фойдаланувчи ўрнига мустақил ҳаракат қилиб, ҳатто “Мен робот эмасман” (reCAPTCHA) каби текширувлардан ҳам бемалол ўта бошлади.

ChatGPT энди роботларни аниқлайдиган онлайн текширув тизимларини алдаб ўта олади
Фото: AI / Pinkod.uz

ChatGPT эндиликда фойдаланувчи инсон эканлигини аниқлаш учун мўлжалланган онлайн текширув тизимларини алдаб ўта олади. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда. 

AI чат-ботнинг энг сўнгги версияси шахсий ёрдамчи сифатида ҳаракат қилади. Янги модель онлайн харид қилиш, ресторан банд қилиш ва учрашувларни режалаштириш каби ҳаракатларни мустақил амалга ошириш имконини беради.

OpenAI бу ютуқни “технологиянинг табиий эволюцияси” деб баҳолаган. Айни пайтда ушбу янги имкониятлар фақат Pro, Plus ва Team тариф режаларида мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар ўз таассуротлари билан бўлишмоқда. Уларнинг айтишича, ChatGPT хавфсизлик тизимларидан осонлик билан ўтиб, онлайн платформаларда ботларга қарши қўлланиладиган текширувларни бемалол айланиб ўтмоқда.

Масалан, Reddit платформасида фойдаланувчилардан бири ChatGPT қандай қилиб Cloudflare’нинг “Мен робот эмасман” (reCAPTCHA) текширувини айланиб ўтганини таърифлаб берган. AI:

“Мен Cloudflare’даги “Мен робот эмасман” катагига белги қўяман, чунки бу кейинги босқичга ўтиш учун керак”, — деб изоҳ берган.

Cloudflare тизими асосан сайтларни автоматлаштирилган ботлардан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Ушбу тизим одатда мураккаб CAPTCHA жумбоқлари билан бирга ишлайди, аммо сунъий интеллектнинг бундай имкониятлари ушбу механизмларни қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

Шунга қарамай, OpenAI ўз баёнотида хавфсизликка устувор аҳамият берилишини таъкидлади. Уларнинг айтишича, ChatGPT фойдаланувчи розилигисиз ҳеч қандай муҳим ҳаракатни бажармайди ва исталган вақтда тўхтатилиши мумкин.

“Энди ChatGPT сизнинг компьютерингиз орқали мураккаб вазифаларни бошидан охиригача мустақил бажариши мумкин. У веб-сайтларда ҳаракатланади, натижаларни таҳлил қилиб, филтрлайди, сиздан логин киритишни сўрайди, код ишга туширади ва топилмаларни тақдимот ёки жадвал кўринишида сизга етказади”, — дейилади OpenAI блогида.

OpenAI AI технологияларига берилаётган бундай эркинликлар маълум хавф-хатарларни юзага келтириши мумкинлигини тан олган. Шу сабабли компания хавфсизлик чораларини кучайтирганини билдирган.

“Жонли вебда махфий маълумотлар билан ишлаш, кенг фойдаланувчи доирасини қамраб олиш ва (чекланган) терминал орқали тармоққа кириш каби хавфли ҳолатлар учун қўшимча ҳимоя механизмлари жорий этилди, — дейилади баёнотда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+