12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

14 400.040 so‘m

decrease

-142.760

162.630 so‘m

increase

1.560

12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

23 май, 11:55
Бозор

BYD илк маротаба Европада Tesla’дан кўпроқ электромобиль сотди

Жорий йил апрель ойида BYD Европада 7 231 та электромобиль сотиб, Tesla’дан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. BYD савдоси ўтган йилга нисбатан 169 фоизга ўсган бўлса, Tesla’да бу кўрсаткич 49 фоизга пасайди.

BYD илк маротаба Европада Tesla’дан кўпроқ электромобиль сотди
Фото: AI / Pinkod.uz

BYD Европада биринчи марта Tesla’дан кўпроқ электромобил сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Узоқ йиллардан бери қитъадаги электромобил бозорида етакчи бўлиб келган Америка бренди бу сафар Хитойнинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчисидан ортда қолди.

Jato Dynamics маълумотларига кўра, BYD жорий йилнинг апрель ойида Европада 7 231 та янги батареяли электромобилни рўйхатдан ўтказган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 169 фоиз кўп. Натижада, BYD электромобил сотувлари бўйича энг яхши 10 бренд қаторига кирди. Tesla эса бир поғона пастга тушди, чунки унинг сотуви 49 фоизга камайган.

Jato Dynamics таҳлилчиси Фелип Мунос бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади: “Ҳар иккала бренднинг сотув кўрсаткичлари орасидаги фарқ катта бўлмаслиги мумкин, лекин бу воқеа Европа автомобиль бозорида муҳим бурилиш саналади.”

Tesla пасайишда давом этаётган бир пайтда, Европанинг умумий электромобил бозори ўсишда давом этмоқда. Масалан, Volkswagen электромобил сотувини 61 фоизга оширган бўлса, унинг таркибидаги Skoda бренди эса сотувни уч карра кўпайтирган.

Агар BYD’нинг гибрид электромобиллари ҳам ҳисобга олинса, компания Tesla’дан анча катта фарқ билан олдинга чиққан. Jato’нинг хабар беришича, BYD’нинг умумий сотувлари 359 фоизга ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+