12 081.630 so‘m

decrease

-20.760

13 837.090 so‘m

decrease

-153.270

150.440 so‘m

decrease

-2.640

12 081.630 so‘m

decrease

-20.760

4 соат аввал
Солиқ
28

Блогерлар даромадини назорат қилиш ва реклама маркировкаси — Солиқ қўмитаси вакили блогерларни солиққа тортиш ҳақида

Солиқ қўмитаси ўрганишларига кўра, мамлакатда 2 мингдан ортиқ блогер фаолият юритмоқда. Яқин орада уларнинг даромадларини солиққа тортиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги рекламаларни маркировкалаш бўйича янги тартиблар эълон қилиниши кутилмоқда.

Блогерлар даромадини назорат қилиш ва реклама маркировкаси — Солиқ қўмитаси вакили блогерларни солиққа тортиш ҳақида
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси мамлакатда блогерлар фаолиятини солиққа тортиш бўйича янги амалиётларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси тегишли бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Камола Ахмеджанова “Sputnik Ўзбекистон”га берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ўрганишлар натижасида Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ блогер фаолият юритаётгани аниқланган. Уларнинг 110 нафарининг фаолияти таҳлил қилинганда, 88 нафари расмий рўйхатдан ўтиб ишлаётгани маълум бўлган. Шундан 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида, яна 22 нафари эса жисмоний шахс сифатида фаолият юритмоқда.

Электрон ҳисоб-фактуралар таҳлилига кўра, ўрганилган 110 нафар блогернинг фақат 66 нафари солиқ тўловларини амалга оширгани аниқланган.

Камола Ахмеджанованинг айтишича, блогерларни солиққа тортиш учун Солиқ қўмитасининг мавжуд базасида барча зарур имкониятлар мавжуд. Яқин кунларда қўмита блогерлар фаолиятини солиққа тортиш бўйича ўз позициясини матбуот анжумани орқали эълон қилиши кутилмоқда. Унда блогерлар учун солиқ тўлаш тартиби бўйича тушунтиришлар берилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда онлайн рекламани маркировкалаш тизими бўйича лойиҳа ишлаб чиқмоқда. Мазкур тизим блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган рекламаларни махсус белги ёки код билан маркировкалашни назарда тутади.

Қайд этилишича, блогер сифатида тан олиниши учун шахс камида 10 минг нафар обуначига эга бўлиши керак. Бу борада Россия тажрибаси ўрганилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+