12 108.240 so‘m

decrease

-52.750

14 169.060 so‘m

decrease

-9.440

149.100 so‘m

decrease

-4.820

12 108.240 so‘m

decrease

-52.750

14 август, 16:14
Бозор

Bitcoin нархи тарихда илк маротаба $124,000 дан юқорига чиқди

Bitcoin 14-август куни $124,000 дан ошиб, тарихдаги энг юқори даражани янгилади ва қисқа муддатга капитализация жиҳатидан Google’ни ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат бешинчи активига айланди.

Bitcoin нархи тарихда илк маротаба $124,000 дан юқорига чиқди
Фото: AI / Pinkod.uz

14 август куни Bitcoinнархи $124,000 дан ошиб, янги рекорд даражага етди.

Криптоактив қисқа муддатга Googleнинг $2,488 триллионлик бозор капиталлашувини ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат бешинчи активига айланди. 

CoinMarketCap маълумотларига кўра, BTC кун давомида максимал $124,457.12 даражасигача кўтарилди. Хабар тайёрланаётган пайтда эса нарх бироз пасайиб, $120,900 атрофида савдо қилинмоқда.

Дунёнинг иккинчи йирик криптовалютаси Ethereum ҳам кескин ўсиб, 2021-йилда қайд этилган чўққисига яқинлашди.

Мутахассислар бундай ўсишнинг асосий омиллари сифатида АҚШ CPI инфлятсияси кутилганидан пастроқ бўлиши ва Президент Доналд Трампнинг босими натижасида келаси ой фоиз ставкалари пасайиши мумкинлиги ҳақидаги прогнозларни кўрсатмоқда. Бу омиллар инвесторлар ишончини ошириб, Bitcoin’ни янги рекорд даражага олиб чиқди.

Корпоратив талаб ҳам ўсишни қўллаб-қувватлади. Дунёдаги энг йирик корпоратив BItcoin эгалари орасида олтинчи ўринда турувчи компания Metaple Inc. бу ҳафта $60 миллионлик янги харидни эълон қилди ва қўшимча сотиб олишлар учун миллиардлаб доллар йиғмоқда. MicroStrategy эса август бошида йирик ҳажмдаги Bitcoin харидини тасдиқлаб, умумий захирасини 628,946 тангага етказди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+