12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

14 672.110 so‘m

decrease

-148.000

161.440 so‘m

decrease

-1.900

12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

22 май, 15:52
Бозор

Bitcoin нархи илк маротаба $110 000 дан ошди

22 май кунги савдо вақтида рақамли актив нархи $111 875 гача кўтарилган.

Bitcoin нархи илк маротаба $110 000 дан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

22 май кунги савдоларда Bitcoin нархи кескин ошиб, тарихда илк бор $112 000 чегарасига яқинлашди. Бу криптовалютанинг январь ойида қайд этилган $109 000 даражасидаги аввалги рекордидан ҳам юқоридир.

CoinDesk Bitcoin нархлари индексига кўра, савдо вақтида рақамли актив $111 875 гача кўтарилган. Хабар тайёрланаётган пайтда эса нарх $110 871 атрофида сақланиб турибди.

Диаграмма: Coinmarketcap

Bitcoin’нинг рекорд даражага кўтарилиши глобал иқтисодий шароитларнинг қулайлашуви билан изоҳланмоқда. Хусусан, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг юмшаши, шунингдек Европа ва Осиёда фоиз ставкаларининг пасайтирилиши хавфли активларга, жумладан криптовалюталарга бўлган талабни кучайтирмоқда.

Bitcoin ортидан бошқа йирик криптовалюталар ҳам юқорилаб кетди. Ethereum, Solana, Dogecoin ва Cardano нархлари ҳам сўнгги кунларда сезиларли даражада ўсган.

Эслатиб ўтамиз, Pinkod 4 январь куни эълон қилинган мақолада таҳлилчилар 2025 йилда Bitcoin нархи $150 000–$200 000 оралиғигача етишини тахмин қилаётганини билдирган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+