12 964.430 so‘m

decrease

-30.160

14 744.450 so‘m

decrease

-17.400

158.280 so‘m

increase

0.600

12 964.430 so‘m

decrease

-30.160

07 апрель, 11:21
Бозор

Bitcoin нархи $77 000 дан пастга тушиб кетди

Пасайиш АҚШ томонидан эълон қилинган янги савдо божларининг глобал иқтисодиётга салбий таъсири билан боғланмоқда. 

Bitcoin нархи $77 000 дан пастга тушиб кетди
Фото: AI / Pinkod.uz

Якшанба куни криптовалюта бозори навбатдаги силкинишни бошдан кечирди. Bitcoin қисқа вақт ичида 3% дан кўпроққа тушиб, 80,000 доллардан пастга қулади. Хабар нашр қилинаётган пайтда криптовалюта биржаларда $76 700 атрофида савдо қилинмоқда. 

Бу пасайиш АҚШ томонидан эълон қилинган янги савдо божларининг глобал иқтисодиётга салбий таъсири билан боғланмоқда. Президент Доналд Трамп томонидан чоршанба куни эълон қилинган бу чора бутун молиявий бозорларда хавотир уйғотди.

Натижада нафақат криптовалюталар, балки АҚШ фонд бозори ҳам сезиларли даражада тушиб кетди. S&P 500 ва Nasdaq Composite индекслари 6% атрофида қийматини йўқотди. Иқтисодчи Холгер Зшапитцнинг ёзишича, фонд бозори қиймати бир ҳафтада 8,2 триллион долларга камайган — бу ҳатто 2008 йилги инқирознинг энг оғир ҳафтасидан ҳам ёмонроқ кўрсаткич.

Bitcoin’нинг бу пасайиши криптовалюта бозорининг бошқа йирик активларига ҳам таъсир кўрсатди. Эфириум 24 соат ичида деярли 8% га тушди ва ETH/BTC нисбати сўнгги 5 йилдаги энг паст даражага етди. GMCI 30 индекси — бозорнинг энг йирик 30 криптоактивини кузатиб борувчи кўрсаткич — бир кун ичида 6% га камайди. Мазкур кўрсаткич йил бошидан бери 32% дан ортиқ пасайган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+