12 938.110 so‘m

increase

18.110

14 076.660 so‘m

decrease

-25.520

149.990 so‘m

increase

0.470

12 938.110 so‘m

increase

18.110

3 kun avval
Банк

Бирламчи бозор учун қайси ипотека кредити энг жозибадор?

Ҳозирда Ўзбекистондаги мавжуд банклардан 21 таси ипотека кредити ажратмоқда. Ушбу банклар орасидан энг қулай шартларга эга кредитлар рейтинги тузиб чиқилди.

Бирламчи бозор учун қайси ипотека кредити энг жозибадор?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ҳозирда мамлакатдаги мавжуд банклардан 21 таси ипотека кредити ажратмоқда. Бирламчи бозордаги уйлар учун энг жозибадор ипотека кредитлари рўйхати ва таҳлили “Иқтисодий шарҳ” журналида эълон қилинган.

Бирламчи бозор учун энг қулай ипотека кредитлари қуйидагича:

Таҳлил натижаларига кўра, бирламчи кўчмас мулк бозорида энг паст йиллик фоиз ставкасини (17%) тақдим этувчи “БРБ” банк етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Марказий банк томонидан белгиланган бир хил фоиз ставкаси, муддати ва миқдорига эга 11 та банк рейтингда кейинги ўринни эгаллаган. Ушбу банклар қаторига Ипотека Банк, Ориент Финанс Банк, Агробанк, Алоқабанк, Ҳамкорбанк, Мисросредит Банк, НБУ, Ўзсаноатқурилишбанк, Халқ Банки, Асиа Аллиансе Банк ва Трастбанк киради.

Рейтингда учинчи поғонани эгаллаган Пойтахт Банк ҳам 17% йиллик фоиз ставкасини таклиф қилмоқда, аммо бошланғич тўловнинг нисбатан юқорилиги (21%) уни аввалги банкларга нисбатан камроқ жозибадор қилди.

Кейинги ўринларда жойлашган Ипак Йўли Банк ва Асакабанк 21,5% йиллик фоиз ставкаси ва 25% бошланғич тўлов шартларини таклиф этмоқда. Ҳар иккала банкнинг кредит шартлари ўхшаш бўлса-да, ажратиладиган кредит миқдори ва муддати фарқ қилгани сабабли уларнинг рейтингдаги ўрни турлича белгиланган.

Зираат Банк олтинчи ўринни эгаллаб, 25% йиллик фоиз ставкаси ва бошланғич тўлов асосида кредит ажратмоқда. Бу банк 60 ойгача муддат билан қарийб 1 млрд 900 млн сўмгача кредит бериш имкониятига эга.

Рейтингда еттинчи поғонани эгаллаган Гарант Банк кредит миқдорига чеклов қўймаган. Бироқ, юқори йиллик фоиз ставкаси (26%) ва 45% бошланғич бадал талаби унинг рейтингдаги позициясига салбий таъсир кўрсатган.

Саккизинчи ўринда жойлашган Турон Банк эса 17,5% йиллик фоиз ставкасини таклиф қилаётган бўлса-да, бошланғич бадалнинг юқорилиги (50%) ушбу банкнинг рейтингда пастроқ баҳоланишига сабаб бўлган.

Садерат Банк, Тенге Банк ва Капиталбанк 22-25-29% йиллик фоиз ставкалари, 25-30% бошланғич бадал ва 10-15 йиллик кредит муддати билан рейтингда кейинги ўринларни эгаллади. Бу банклар 1 млрд сўмгача кредит ажратиш имкониятига эга.

Умуман олганда, юқорида қайд этилган барча банклар ҳудудлар ва Тошкент шаҳри учун бир хил фоиз ставкаси, бошланғич тўлов ва кредит муддатини тақдим этмоқда. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+