12 927.170 so‘m

increase

36.740

14 717.580 so‘m

decrease

-3.290

155.730 so‘m

decrease

-0.310

12 927.170 so‘m

increase

36.740

2 кун аввал
Банк

Биринчи чорак якуни бўйича Uzum bank соф фойдаси 361,6 фоизга кўпайди

Uzum bank 2025 йилнинг биринчи чорагига оид молиявий натижаларни эълон қилди. 

Биринчи чорак якуни бўйича Uzum bank соф фойдаси 361,6 фоизга кўпайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Uzum bank 2025 йилнинг биринчи чорагига оид молиявий натижаларни эълон қилди. Унга кўра, банк йилнинг дастлабки уч ойини 37,8 миллиард сўм соф фойда билан якунлаган. 

Банкнинг жами активлари 1 апрель ҳолатига кўра 1,2 триллион сўмни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ҳисобот даври бошидан бери 375 миллиард сўмга ошган.

Фоизли даромадлар 12,5 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, соф фоизли даромад 7 миллиард сўмни ташкил қилди. Фоизсиз даромадлар эса 256,2 миллиард сўмга етди. 

Барча харажатлар чегириб ташланганда, Uzum bank соф фойдаси 37,8 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 361,6 фоизга кўпроқдир. 2024 йилнинг биринчи чорагида банк 8,2 миллиард сўм соф фойда кўрсатган эди.

Шунингдек, 1 апрель ҳолатига кўра, банкнинг жами кредит портфели 128 миллиард сўмни ташкил қилган. Қизиғи шундаки, банк портфелида муаммоли кредитлар (НПЛ) қайд этилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+