12 009.920 so‘m

decrease

-29.690

13 933.910 so‘m

decrease

-58.520

147.800 so‘m

decrease

-1.370

12 009.920 so‘m

decrease

-29.690

2 соат аввал
Банк
18

Бир йил ичида микроқарзлар ҳажми 67%га ўсди, портфель сифати эса пасаймоқда

Сўнгги 12 ойда банклар кредит портфелидаги жами микроқарзлар ҳажми 38,2 трлн сўмдан 63,8 трлн сўмгача ўсди. Марказий банкка кўра, микроқарзлар портфелининг сифати ёмонлашмоқда.

Бир йил ичида микроқарзлар ҳажми 67%га ўсди, портфель сифати эса пасаймоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда аҳоли қарз юки пасайган бўлса-да, микроқарзлар портфелининг сифати ёмонлашаётгани молиявий барқарорлик учун хавф сифатида қайд этилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк молиявий барқарорлик шарҳида келтириб ўтилган

Жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредитлар бўйича қарз юки кўрсаткичи (ДСТИ) бўйича талабларнинг қатъийлаштирилиши аҳолининг умумий қарз юкини 36 фоиздан 33 фоизгача камайтиришга хизмат қилди. Бу эса уй хўжаликларининг молиявий барқарорлиги ошишига, кредит олувчиларнинг тўлов қобилиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам берди.

Шу билан бирга, микроқарзлар портфелининг сифати ёмонлашмоқда. Жисмоний шахсларга берилаётган микроқарзлар юқори суръатларда кўпайишда давом этаётгани, бир нечта микроқарз шартномаларига эга бўлган қарз олувчилар сонининг ўсиши билан бирга келмоқда. 

Микроқарзлар ҳажми қанчалик тез ўсаётганини билиш учун бир йиллик ўзгаришга қараш керак. 2024 йил 1 октябрида банклар томонидан ажратилган жами микроқарзлар ҳажми 38,2 трлн сўмни ташкил қилаётган эди. 2025 йил октябрь ойи бошига келиб эса 63,8 трлн сўмга етди. Маълумот учун бу даврда кредитлашнинг ҳеч бир тури бунчалик ўсиш қайд этмаган. 

Ҳозирда Ўзбекистондаги айрим банклар портфелининг асосий қисмини микроқарзлар ташкил қилади. Марказий банк раиси Тимур Ишметов ҳам аввалроқ бу ҳақда тўхталиб ўтган эди

Айнан шу сабабли Марказий банк томонидан тижорат банкларига 2029 йилдан бошлаб микроқарзларни кредит портфелининг 25 фоизидан оширмаслик талаби қўйилмоқда. 

Ушбу жараён қарз олувчиларнинг кредит юкламаси бўйича хатарларни кучайтириши мумкинлиги сабабли, секторни диққат билан кузатиб бориш талаб этилади. Ритейл кредитлаш сегменти аҳолининг молиявий хатти-ҳаракатлари ва қарорларининг муҳим индикаторига айланмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+