12 114.970 so‘m

increase

40.690

14 260.530 so‘m

increase

41.860

162.070 so‘m

increase

1.210

12 114.970 so‘m

increase

40.690

Якин 1 соат ичида
Банк
18

Банклардан паспортсиз валюта олиш лимити $500 гача оширилди

Амалдаги тартибда ушбу лимит $100 этиб белгиланган. Ўзгариш ҳужжат расмий қабул қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач (2026 йил 9 августдан) кучга киради.

Банклардан паспортсиз валюта олиш лимити $500 гача оширилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Эндиликда банклардан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз $500 гача нақд хорижий валюта олиш мумкин бўлади. Бу бўйича тегишли идоравий ҳужжат 8 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги тартибга кўра, мижозлар тижорат банкларидан $500 гача бўлган нақд чет эл валютасини паспорт, ИД-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларни тақдим этмасдан олишлари мумкин бўлади.

Амалдаги тартибда ушбу лимит $100 этиб белгиланган. Ўзгариш ҳужжат расмий қабул қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач кучга киради.

Мазкур ҳужжат тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш киритишни назарда тутади.

Хусусан, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган лимит $100 дан $500 гача оширилмоқда. Қайд этилишича, бу ўзгариш аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+