Банклардан 500 долларгача нақд валютани ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин бўлди
9 августдан бошлаб банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспорт ёки ID-картасиз сотиб олиш мумкин бўлди. Аввал ҳужжатсиз валюта харид қилиш чегараси 100 долларни ташкил этарди.

9 августдан бошлаб жисмоний шахслар банклардан 500 АҚШ долларигача эквивалентдаги нақд чет эл валютасини паспорт ёки ID-картасиз сотиб олиши мумкин. Аввал ҳужжатсиз валюта харид қилиш чегараси 100 доллар эди.
Янги тартиб билан мижозни идентификация қилиш талаб қилинадиган чегара беш баравар — 100 доллардан 500 долларга оширилди. Шунга кўра, 500 доллардан ортиқ нақд валюта сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.
Ўзгариш Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қўшма қарорида белгиланган. Ҳужжат 8 май куни давлат рўйхатидан ўтказилиб, уч ой ўтиб кучга кирди.
Шунингдек, мижозни идентификация қилишда паспорт ёки ИД-картанинг асл нусхаси билан бирга унинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Ижтимоий карта" иловасидаги электрон шаклидан фойдаланишга рухсат берилди.
Айни пайтда банкларда ҳисобварақ очмасдан ёки ундан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган операцияларда мижозни мажбурий текшириш чегараси 175 млн сўм этиб белгиланди.









