12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

14 672.110 so‘m

decrease

-148.000

161.440 so‘m

decrease

-1.900

12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

2 кун аввал
Банк

Банклардаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

Май ва июнь ойларида миллий валютадаги банк депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси ҳар ойда 0,1 фоизга камайган. Натижада, ушбу ставка 2024 йил март ойидаги 21,4 фоиз даражасигача тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон банклари синхрон равишда омонатлар бўйича фоиз ставкаларини 23 фоиздан ошмайдиган қилиб туширган.

Банклардаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси кетма-кет учинчи ой пасаймоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Банклардаги омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг оммавий равишда пасайтирилиши ўз таъсирини кўрсатишда давом этмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, миллий валютадаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси кетма-кет учинчи ой пасайган.

Май ва июнь ойларида миллий валютадаги банк депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси ҳар ойда 0,1 фоизга камайган. Натижада, ушбу ставка 2024 йил март ойидаги 21,4 фоиз даражасигача тушиб кетди.

Умуман олганда, миллий валютадаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йил бошига нисбатан 0,7 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 0,6 фоизга пасайган.

Мазкур ҳолатни банкларнинг апрель ойидан бошлаб омонат фоиз ставкаларини 23 фоиздан ошмайдиган даражагача туширгани билан изоҳлаш мумкин. Жамоатчилик фикрича, ушбу синхрон ўзгаришларга маъмурий топшириқ  сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Айнан шу ўзгаришдан сўнг, апрель ойида омонат ставкалари 6 ойлик узлуксиз ўсишдан кейин илк бор пасайган эди.

Миллий валютадаги юридик шахслар омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси май ойида 0,4 фоизга ошган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич ўзгаришсиз қолган.

Хорижий валютадаги депозитлар

Хорижий валютадаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси май ойида 0,5 фоизга пасайди. Июнь ойида эса бу кўрсаткич бироз ошиб, 4,8 фоизга етди. Шунга қарамай, бу натижа 2024 йил ноябрь ойидагига нисбатан 1,5 фоизга пастдир.

Хорижий валютадаги юридик шахслар омонатлари бўйича фоиз ставкаларида эса деярли ўзгариш кузатилмади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+