12 002.100 so‘m

increase

14.210

13 166.300 so‘m

increase

51.550

146.020 so‘m

increase

0.610

12 002.100 so‘m

increase

14.210

Якин 3 соат ичида
Банк
13

Банкларда муаммоли кредитлар бир ойда 1,37 трлн сўмга кўпайди

Октябрда банкларнинг кредит портфели 2 фоизга, муаммоли кредитлар ҳажми эса 5,5 фоизга ўсди.

Натижада муаммоли кредитларнинг жами портфелдаги улуши 3,80 фоиздан 3,93 фоизга кўтарилди. 

Ўсишнинг 86 фоизи давлат улуши бор банкларга, қарийб ярми эса биргина Ўзмиллийбанкка тўғри келди. 

Банкларда муаммоли кредитлар бир ойда 1,37 трлн сўмга кўпайди

Ўзбекистон тижорат банкларида муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми 1 ноябрь ҳолатига 26,41 трлн сўмга етди. Марказий банк маълумотларига кўра, уларнинг жами кредит портфелидаги улуши бир ойда 3,80 фоиздан 3,93 фоизга, яъни 0,13 фоиз бандга ошди. Шу даврда кредит портфели 659,09 трлн сўмдан 672,06 трлн сўмга етган.

Ўсишнинг 86 фоизи давлат улуши бор банкларга тўғри келди

Давлат улуши бор тўққизта банкда муаммоли кредитлар бир ойда 1,18 трлн сўмга кўпайиб, 18,12 трлн сўмга етди. Уларнинг кредит портфелидаги NPL улуши 3,98 фоиздан 4,18 фоизга кўтарилди. Бошқа банкларда эса муаммоли кредитлар 192,1 млрд сўмга кўпайди, портфелдаги улуши 3,48 фоиз атрофида қолди.

Муаммоли кредитлар ҳажми энг кўп Ўзмиллийбанкда ўсди. Бир ойда у 667,4 млрд сўмга, яъни 21,5 фоизга кўпайиб, 3,77 трлн сўмга етди. Бу банк тизими бўйича соф ўсишнинг 48,8 фоизига тенг. Кейинги ўринларда Микрокредитбанк (190,8 млрд сўм), Асакабанк (149,6 млрд сўм) ва Агробанк (139,8 млрд сўм) турди.

Қайси банкларда муаммоли кредитлар улуши энг юқори?

1 ноябрь ҳолатига 35 та банкдан тўққизтасида муаммоли кредитлар улуши 5 фоиздан юқори бўлди. Энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги банкларда қайд этилди.

БанкПортфелдаги NPL улушиМуаммоли кредитлар
Madad Invest Bank43,57 фоиз252,9 млрд сўм
Poytaxt Bank14,38 фоиз101,3 млрд сўм
TBC Bank13,51 фоиз1 028,3 млрд сўм
Микрокредитбанк11,75 фоиз2 929,9 млрд сўм
ANORBANK9,32 фоиз1 227,9 млрд сўм

Hayot Bank’да NPL улуши энг кўп ошди

Hayot Bank’да муаммоли кредитлар ҳажми бир ойда 45,6 фоизга ўсиб, 231,8 млрд сўмдан 337,6 млрд сўмга етди. 

Банкнинг кредит портфели 4,4 фоизга, муаммоли кредитлар ҳажми эса 45,6 фоизга ўсди. Муаммоли кредитлар портфелдан тезроқ кўпайгани учун уларнинг улуши 3,05 фоиздан 4,26 фоизга кўтарилди.

Kapitalbank’да эса муаммоли кредитлар ҳажми 106,5 млрд сўмга, яъни 9,6 фоизга камайди. Уларнинг портфелдаги улуши 2,79 фоиздан 2,50 фоизга тушди. KDB Bank Uzbekistan ва Octobank’да ҳар икки санада ҳам муаммоли кредитлар қайд этилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+