Octobank, Туронбанк ва Капиталбанк’нинг 2025 йил I чораги бўйича соф фойдаси очиқланди
Octobank соф фойдаси 108,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан деярли 5 баробар ошди.
Туронбанкда бу кўрсаткич 7,3 млрд сўм бўлиб, 1,6 баробар пасайиш кузатилди.
Капиталбанк эса 276,3 млрд сўмлик фойда билан чоракни якунлади.

Ўзбекистон банклари биринчи чорак якунлари бўйича ҳисоботларни тақдим эта бошлади. Ҳозирча фақат уч банк — Octobank, Туронбанк ва Капиталбанк ўз молиявий натижаларини эълон қилган.
Octobank — 108,5 млрд сўм
Octobank’нинг жами активлари 2025 йил биринчи чораги якунларига кўра 4,06 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич йил бошидан бери 0,9 триллион сўмга ошган. Чорак давомида банкнинг фоизли даромадлари 47,6 миллиард сўмни, фоизсиз даромадлари эса 1,3 миллиард сўмни ташкил этди.
Octobank чоракни 108 миллиард 466 миллион сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган 21,8 миллиард сўмлик фойдага нисбатан 397,5 фоизга кўпдир.
Мавзуга доир: Банклар 2024 йилда қанча фойда олди?
Туронбанк — 7,3 млрд сўм
Туронбанк’нинг жами активлари ҳозирда 17,5 триллион сўмни ташкил этмоқда. Январь-март ойларида банк активларида 30 миллиард сўмлик камайиш кузатилган. 2025 йил биринчи чорагида банкнинг фоизли даромадлари 395,9 миллиард сўм, фоизсиз даромадлари эса 130 миллиард сўм бўлган.
Туронбанк чоракни 7 миллиард 256 миллион сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу эса ўтган йилнинг мос даврида қайд этилган 11,7 миллиард сўмлик фойдадан 4,5 миллиард сўмга ёки 38,2 фоизга кам деганидир.
Капиталбанк — 276,3 млрд сўм
Капиталбанк’нинг жами активлари ҳозирда 47,8 триллион сўмни ташкил этмоқда. Дастлабки чоракда банк активлари 466 миллиард сўмга ошган. Фоизли даромадлар 1,76 триллион сўм, фоизсиз даромадлар эса 1,1 триллион сўмни ташкил қилган.
Капиталбанк чоракни 276 миллиард 346 миллион сўм соф фойда билан якунлади. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 26,9% га камдир.
Аввалроқ, Ўзбекистон банклари 2025 йил дастлабки икки ойида 2,24 трлн сўм соф фойда олгани хабар қилинган эди.