12 055.810 so‘m

increase

36.540

14 008.850 so‘m

increase

24.430

169.060 so‘m

increase

3.410

12 055.810 so‘m

increase

36.540

7 соат аввал
Бозор
39

Апрель ойида Ўзбекистон автомобил бозорида сотувлар камайди

Апрель ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси йиллик ҳисобда 1,9 фоизга камайиб, 88,2 минг донани ташкил этди. Шу билан бирга, электромобиллар савдоси қарийб икки баробар ошган.

Апрель ойида Ўзбекистон автомобил бозорида сотувлар камайди
Фото: AI/Pinkod.uz

Апрель ойида республика бўйича барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 88,2 минг донани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга кам.

Шу билан бирга, йил бошидан буён мамлакатда автотранспорт воситалари савдоси умумий ҳисобда 348,5 минг донага етди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга кўп.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда автомобиль бозори ҳажми 11,8 фоизга ошган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 11 фоиз, Самарқанд вилояти эса 10,9 фоиз ўсиш билан қайд этилган.

Бирламчи автомобиль бозори

Апрель ойида янги енгил автомобиллар савдоси 24,9 минг донани ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга кам.

Савдонинг асосий қисми маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳиссасига тўғри келган. Хусусан, апрель ойида маҳаллий енгил автомобиллар савдоси қарийб 21,3 минг донага етган ва йиллик ҳисобда 4 фоизга ошган.

Бирламчи бозордаги умумий пасайиш асосан хорижий автомобиллар савдосининг қисқариши билан боғлиқ. Апрелда янги хорижий автомобиллар савдоси тахминан 3,6 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоиздан кўпроққа камайган.

Иккиламчи автомобиль бозори

Иккиламчи бозорда ҳам талаб пасайган. Апрель ойида фойдаланилган енгил автомобиллар савдоси 43,7 минг донани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 15 фоиздан ортиққа кам.

Электромобиллар бозори

Электромобиллар сегментида эса ўсиш давом этмоқда. Апрель ойида 8,1 мингта электромобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробар кўп.

Йиллик ҳисобда электромобиллар савдоси деярли барча ҳудудларда ошган. Фақат Самарқанд вилоятида бозор фаоллиги ўтган йилга нисбатан 34 фоизга камайган.

Энг юқори савдо ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда 5,56 мингдан ортиқ электромобиль сотилган. Шу тариқа, мамлакатдаги электромобиллар савдосининг қарийб 70 фоизи Тошкент шаҳрида амалга оширилган.

Ҳудудлар орасида Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳам юқори кўрсаткич қайд этган. Бу вилоятларда мос равишда 573 та ва 464 та электромобиль сотилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+