12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

5 кун аввал
Иқтисодиёт

Апрель ойида инфляция даражаси қандай бўлди?

Худудлар кесимида Фарғона, Наманган ва Бухорода инфляция ўрта даражага нисбатан юқорироқ бўлди.

Апрель ойида инфляция даражаси қандай бўлди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025-йил апрель ойида республика бўйича ойлик инфляция даражаси 0,7 фоизни, йиллик инфляция эса 10,1 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида эса ўсиш суръатлари турлича бўлди. Апрель ойида ойлик инфляция бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори ўсиш Фарғона, Наманган ва Бухоро вилоятларида қайд этилди.

Йиллик нархлар ўсиши эса асосан Қашқадарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида юқори бўлган.

Ҳисобот ойида хизматлар нархларининг ўсиш суръати товарлар нархларининг ўсиш суръатидан юқори бўлди. Хусусан, хизматлар нархлари ой давомида 1,0 фоизга, товарлар нархлари эса 0,6 фоизга ошган.

Озиқ-овқат

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бир ой ичида ўртача 0,8 фоизга қимматлашди. Бу кўрсаткич 2024-йил апрелига нисбатан 0,4 фоиз пунктга юқори бўлиб, бу асосан гўшт ва ёғ-мой маҳсулотлари нархининг тезроқ ўсиши билан боғлиқ.

Айниқса, ёғ-мой маҳсулотлари ой давомида ўртача 2,5 фоизга ошди. Шундан, ўсимлик ёғи 3,2 %, маргарин 1,0 %, сарёғ 0,9 % ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари 1,5 % га қимматлашди.

Гўшт маҳсулотлари эса ўртача 1,5 % га ошиб, мол ва қўй гўшти нархи 1,5–1,8 %, гўшт қиймаси эса 1,9 % га кўтарилган. Шу билан бирга, товуқ гўшти нархларида нисбатан барқарорлик кузатилиб, уларнинг нархи 99,8–100,1 % оралиғида бўлди. Гуруч ва гуруч оқсили нархининг 0,7 % га тушиши нархлар ўсишини бироз ушлаб турувчи омил бўлди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархи мавсумийлик омилига боғлиқ тарзда ўзгариб, мевалар ва ёнғоқлар нархи ўртача 1,7 % га ошган бўлса, сабзавотлар, илдизмева ва дуккаклилар 0,5 % га арзонлашди.

Турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғи турлари

Турар жой, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғи турларига оид хизматлар бўйича айрим ҳудудларда нархлар оширилган.

Хусусан, Самарқанд вилоятида совуқ сув ва канализация хизматлари, Фарғона вилоятида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати, Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятларида кўп квартирали уйларни бошқариш хизмати, Навоий вилоятида иссиқ сув ва марказий иситиш тизими учун тўловлар оширилди. Умумий ҳисобда, турар жой ва коммунал хизматлар бўйича нархлар республика бўйича 2,2 % га ошди.

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш хизматлари соҳасида эса стационар даволаниш хизматлари нархи 3,0 %, амбулатор даволаш – 1,7 %, диагностика ва лаборатория хизматлари – 2,4 % га кўтарилди. Бошқа тиббий хизматлар гуруҳида нархлар ўзгариши унчалик сезиларли бўлмади.

Транспорт хизматлари бўйича эса, ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархи ой давомида 5,1 % га ошди. Бу кўрсаткич ички йўналишлар бўйича 4,9 %, халқаро йўналишларда эса 5,3 % бўлди. Автомобиль ва темир йўл транспортида нархлар 1,3 % га ошди.

Апрель ойида автомобиллар учун метан ёнилғиси нархи 2,6 % га кўтарилган бўлса, бензин 0,4 %, пропан эса 8,7 % га арзонлашди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+