11 813.210 so‘m

increase

23.880

13 719.860 so‘m

increase

17.120

136.710 so‘m

increase

0.230

11 813.210 so‘m

increase

23.880

23 дақиқа аввал
Технология
41

Apple iPhone 18 Pro ва Pro Max’ни тақдим этди — нархлар 100 долларга ошди

iPhone 18 Pro нархи 1 199 доллардан, Pro Max’ники эса 1 299 доллардан бошланади. Бу аввалги авлодга нисбатан 100 долларга қиммат.

Apple iPhone 18 Pro ва Pro Max’ни тақдим этди — нархлар 100 долларга ошди

Apple 9 сентябрь куни ўтказилган “Surprise and shine” тақдимотида iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max моделларини намойиш қилди.

Янги смартфонлар ташқи кўриниш жиҳатидан iPhone 17 Pro сериясига яқин қолган. Алюминий корпус, орқа томондаги камера панели ва буғ камераси орқали совитиш тизими сақлаб қолинган. Бироқ орқа шиша энди корпус рангига мослаштирилган.

2 нанометрли A20 Pro чипи

Асосий янгиликлар қурилманинг ишлаш тезлиги, камераси ва батареясига тўғри келади. Смартфонларда 2 нанометрли технология асосида ишлаб чиқарилган A20 Pro чипи ўрнатилган.

Чипнинг олти ядроли марказий процессори иккита юқори унумдорликка эга ва тўртта энергия тежовчи ядродан иборат. Apple маълумотига кўра, юқори унумдор ядролар аввалги авлодга нисбатан 20 фоиз тезроқ ишлайди.

Етти ядроли график процессор график унумдорликни 40 фоизга оширган. Бундан ташқари, чипга иккинчи Neural Engine қўшилиб, нейрон ядроларининг умумий сони 32 тага етказилган. Натижада сунъий интеллект вазифаларини бажариш тезлиги икки баравар ошган.

Совитиш тизими ҳам қайта ишланган. Янги буғ камерасининг юзаси iPhone 17 Pro’даги тизимга нисбатан уч баравар катта. Бу қурилманинг узоқ вақт юқори юкламада ишлаш унумдорлигини 40 фоизга ошириши айтилмоқда.

Батарея 45 соатгача видео кўришга етади

iPhone 18 Pro бир қувватлашда 36 соатгача, iPhone 18 Pro Max эса 45 соатгача видео намойиш қилиши мумкин. Сим орқали 15 дақиқа қувватлаш iPhone 18 Pro’да олти соат видео кўришга етади.

Сим орқали 15 дақиқа қувватлаш iPhone 18 Pro’да олти соат видео кўришга етади. Apple буни iPhone тарихидаги энг узоқ батарея ишлаш вақти сифатида тақдим этди.

Ўзгарувчан диафрагмали камера

Камера тизимидаги асосий ўзгариш — 48 мегапикселли бош камерага ўзгарувчан диафрагма ўрнатилгани бўлди. Олти парракдан иборат механизм объективга кирадиган ёруғлик миқдорини бошқариш имконини беради.

Кам ёруғлик шароитида диафрагма кенгайиб, сенсорга кўпроқ ёруғлик ўтказади. Бу тунги режимда суратга олишни тезлаштиради ва тасвир сифатини яхшилайди. Фойдаланувчи диафрагма ва фон хиралигини қўлда бошқариши ҳам мумкин.

Apple камерага профессионал бошқарув воситаларини ҳам қўшган. Улар орқали сурат ва видео олишда затвор тезлиги каби созламаларни ўзгартириш мумкин. Шу билан бирга, қурилмалар Dolby Vision HDR форматида 4K аниқликда таймлапс видео олишни қўллаб-қувватлайди.

Кичрайтирилган Dynamic Island энди бир вақтнинг ўзида учта Live Activity’ни кўрсата олади. Смартфонларда Apple Intelligence ва янгиланган Siri AI функцияларини қурилманинг ўзида ишга тушириш имкониятлари ҳам кенгайтирилган.

iPhone 18 Pro ва Pro Max тўрт хил — қора, оч кўк, музсимон кумуш ва бордо рангларда таклиф қилинади.

Нархлар 100 долларга ошди

Иккала модель ҳам 256 GB хотирадан бошланади. iPhone 18 Pro’нинг АҚШдаги бошланғич нархи 1 199 доллар, iPhone 18 Pro Max’ники эса 1 299 доллар этиб белгиланган.

Таққослаш учун, iPhone 17 Pro ва Pro Max мос равишда 1 099 ҳамда 1 199 доллардан сотилган. Демак, янги Pro модели 9,1 фоизга, Pro Max эса 8,3 фоизга қимматлашган.

Қурилмалар учун олдиндан буюртмалар 12 сентябрда очилади. Расмий сотувлар эса 18 сентябрдан бошланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+