12 022.920 so‘m

increase

52.250

13 843.190 so‘m

increase

94.880

148.140 so‘m

increase

0.550

12 022.920 so‘m

increase

52.250

2 кун аввал
Технология
70

Apple илк бор $1000 дан арзон, iPhone процессорли MacBook ишлаб чиқмоқда — Bloomberg

Apple ўз тарихида биринчи марта арзон сегментдаги MacBook ишлаб чиқармоқда. “Ж700” код номи остида яратилаётган янги ноутбукда iPhone процессори, LCD экран ва ихчам корпус бўлади. Қурилма нархи 1 000 доллардан арзон бўлиши ва 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим этилиши кутилмоқда.

Apple илк бор $1000 дан арзон, iPhone процессорли MacBook ишлаб чиқмоқда — Bloomberg
Фото: AI / Pinkod.uz

Apple тарихида илк бор арзон сегментдаги ноутбук ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg журналисти Марк Гурман хабар берди.

Янги маҳсулот Chromebooks ва бошланғич даражадаги Windows ноутбуклари фойдаланувчиларини жалб этишга қаратилган. Қурилма талабаларга, корхоналар ва кундалик фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб, асосан интернетда ишлаш, ҳужжатлар билан шуғулланиш ҳамда енгил медиа таҳрирлаш каби вазифалар учун қулай бўлади.

Apple бу лойиҳани планшетдан кўра анъанавий ноутбукни афзал кўрувчи потентсиал iPad харидорлари учун ҳам жозибадор вариант сифатида кўрмоқда. “J700” код номи остида ишлаб чиқилаётган ноутбук ҳозирда Apple ички тестларидан ўтмоқда ва хорижий етказиб берувчилар томонидан дастлабки ишлаб чиқариш босқичига кирган. Компания уни 2026 йилнинг биринчи ярмида тақдим этишни режалаштирган.

Бюджетли Mac модели камроқ такомиллашган, аммо самарали компонентлардан фойдаланади. Жумладан, у iPhone процессори ва паст даражадаги LCD дисплейга эга бўлади. Нархи эса мавжуд MacBook Air’га нисбатан тахминан $1000 га арзонроқ бўлиши кутилмоқда. Қурилма экранининг ўлчами ҳам энг ихчам бўлади — MacBook Air’даги 13,6 дюймли экрандан кичикроқ.

Бу Apple тарихида биринчи марта iPhone процессорининг Mac компьютерига ўрнатилиши бўлади. Гурманнинг ёзишича, ички синовлар натижаларига кўра, янги процессор ҳатто бир неча йил аввалги М1 чипдан ҳам яхшироқ ишлаш кўрсаткичларини намойиш қилган.

Apple 2026 йилда Mac қурилмаларининг катта янгиланиш тўлқинини ҳам режалаштирган. Унга кўра:

  • М5 MacBook Air;
  • M5 Pro ва M5 Max чипли MacBook Pro моделларини;
  • М5 ва М5 Pro чипли Mac mini;
  • М5 Max ва M5 Ултра чипли Mac Studio тақдим этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, компания OLED сенсорли экранга эга М6 чипли янги MacBook Pro’ни (2026 охири ёки 2027 бошида) ҳамда иккита янги ташқи Mac мониторини чиқаришни режалаштирмоқда.


Маълумот учун Ўзбекистондаги кўплаб техника дўконларида М1 чипли MacBook Air моделларининг бошланғич версиялари 610-640 доллар атрофида сотилмоқда. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+