12 920.000 so‘m

decrease

-11.940

14 102.180 so‘m

decrease

-5.270

149.520 so‘m

decrease

-0.660

12 920.000 so‘m

decrease

-11.940

06 февраль, 13:50
Технология

Apple 2025 йилда нималарни тақдим қилади?

Бу йил Apple учун инновацияларга бой йил бўлиши кутилмоқда.

Apple 2025 йилда нималарни тақдим қилади?
Фото: AI / Pinkod.uz

Баҳорги тадбир (март/апрель)

Apple йилни iPhone SE 4’ни тақдим этиш билан бошлаши мумкин. Миш-мишларга кўра, ушбу модель ниҳоят Touch ID’дан Face ID’га ўтади ва дизайни iPhone XR ёки ҳатто iPhone 12’га ўхшаши мумкин.

MacBook Air ҳам М4 чипи билан янгиланиб, 13 ва 15 дюймли вариантларда тақдим қилиниши кутилмоқда. Шу билан бирга, iPad Air ҳам М4 чип билан янгиланиши мумкин ва iPad’лар учун янги Magic Keyboard тақдим этилиши эҳтимоли бор.

Apple, шунингдек, яхшиланган жойлашув имкониятларига эга AirTag 2 ҳамда смарт уй учун янги ҳаб тақдим қилиши мумкин. Бу қурилма homeOS тизимида ишлайдиган 6 дюймли дисплейли планшет шаклида бўлиб, Apple Intelligence ёрдамида уй бошқарувини соддалаштиради.

WWDC (июнь)

Worldwide Developers Conference (WWDS) тадбирида Apple одатда операцион тизимларининг янги авлодини намойиш этади. Тадбирда iOS 19, iPadOS 19, macOS 16, watchOS 12, tvOS 19 ҳамда realityOS янгиланишлари тақдим қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, компания профессионал фойдаланувчилар учун М4 Max ва М4 Ultra чипларига эга янги Mac Studio компьютерини тақдим этиши мумкин.

Сентябрь тадбири

Apple анъанавий равишда сентябрь ойида янги iPhone’ларни тақдим этади. iPhone 17 серияси қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • iPhone 17 Air — ҳозирги моделлар билан солиштирганда анча ингичка бўлиши (тахминан 5,5-6 мм);
  • iPhone 17, iPhone 17 Pro ва iPhone 17 Pro Max — дизайн ҳақида аниқ таҳминлар ҳозирча мавжуд эмас. Смартфон дизайни бутунлай ўзгариши ёки ҳар доимги ҳолатида қолиши мумкин.
  • Apple Watch Series 11 эса қон босимини ўлчаш каби янги соғлиқ мониторинги функцияларига эга бўлиши эҳтимоли мавжуд. Apple Watch Ultra 3 ва Apple Watch SE 3 ҳам тақдим этилиши кутилмоқда, Ultra модель эса фавқулодда ҳолатлар учун сунъий йўлдошга уланиш функциясига эга бўлиши мумкин.

Шунингдек, AirPods Pro’нинг янги яхшиланган овоз сифати ва соғлиқ билан боғлиқ янги функцияларни ўз ичига версияси чиқарилиши мумкин.

2025 йил охири (октябрь/ноябрь)

Йил охирида Apple М4 Ultra ёки М4 Extreme чипига эга янги Mac Pro’ни тақдим этиши мумкин.

Бундан ташқари, М5 чипи илк бор MacBook Pro сериясида пайдо бўлиши мумкин, бироқ ушбу моделнинг жиддий дизайн ўзгаришлари фақат 2026 йилда бўлиши кутилмоқда.

Мазкур маълумотлар прогноз ва инсайдлар асосида тайёрланган бўлиб, тадбирлар вақтида Apple ҳар қандай яхши ёки ёмон сюрпризларни эълон қилиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+