11 963.230 so‘m

increase

50.850

13 970.660 so‘m

increase

97.500

155.350 so‘m

increase

1.960

11 963.230 so‘m

increase

50.850

22 апрель, 18:55
Банк
607

Apex bank биринчи чорак якуни бўйича қарийб 27 млрд сўм зарар қайд этди

Таъкидлаш жоизки, банк ўтган йилнинг мазкур даврини 2,9 миллиард сўм зарар билан якунлаган эди. Бу эса бир йил ичида зарар миқдори 823 фоиздан кўпроққа ошганини кўрсатади.

Apex bank биринчи чорак якуни бўйича қарийб 27 млрд сўм зарар қайд этди
Фото: AI / Pinkod.uz

Apex bank 2025 йилнинг биринчи чорагига доир молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банк ушбу чоракни 26,7 миллиард сўм зарар билан якунлади. Маълумот учун, молиявий ҳисоботларини эълон қилган банклар орасида ҳозирча Apex bank зарар қайд этган ягона банк ҳисобланади.

Банкнинг жами активлари 1,3 триллион сўмни ташкил қилмоқда. Фоизли даромадлар 16,8 миллиард сўмга етган бўлса-да, кредит ва лизинг фаолиятидан келиб чиқадиган эҳтимолий зарарлар ҳисобга олингач, бу йўналиш бўйича 6,5 миллиард сўмлик соф зарар қайд этилган.

Шу билан бирга, банкнинг фоизсиз даромадлари 15 миллиард сўмни ташкил қилган. Барча харажатлар ҳисобга олинганда, умумий молиявий натижа салбий бўлиб,  Apex bank чоракни 26,7 миллиард сўмлик соф зарар билан якунлаган.

Таъкидлаш жоизки, банк 2024 йилнинг биринчи чорагини 2,9 миллиард сўм зарар билан якунлаган эди. Бу эса бир йил ичида зарар миқдори 823,4 фоизга ошганини кўрсатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+