11 980.360 so‘m

decrease

-30.090

13 134.070 so‘m

decrease

-66.620

145.620 so‘m

decrease

-0.020

11 980.360 so‘m

decrease

-30.090

Якин 2 соат ичида
Технология
18

Anthropic тарихдаги энг йирик IPO‘ни амалга оширди

Claude сунъий интеллект модели ишлаб чиқувчиси Anthropic акцияларини бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали 81,3 млрд доллар жалб қилиб, тарихий рекорд ўрнатди. Компаниянинг бозор қиймати 1,5 трлн долларга баҳоланди ва у июнь ойида SpaceX ўрнатган рекордни янгилади.

Anthropic тарихдаги энг йирик IPO‘ни амалга оширди

АҚШнинг Anthropic компанияси 18 ноябрь куни акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши нархини ҳар бири учун 83 доллар этиб белгилади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Компания IPO доирасида жами 980 млн дона акция таклиф қилди. Шундан 956,4 млн донаси Anthropic томонидан, қолган 23,6 млн донаси эса амалдаги акциядорлар томонидан сотилмоқда.

Дастлаб акцияларни 70–78 доллар оралиғида жойлаштириш режалаштирилган эди. Бироқ инвесторларнинг юқори талаби сабаб якуний нарх 83 долларга кўтарилди.

Шу тариқа Anthropic июнь ойида IPO орқали қарийб 75 млрд доллар жалб қилган SpaceX рекордини 6,3 млрд долларга янгилади.

Anthropic акциялари 19 ноябрдан Nasdaq биржасида “ANT” тикери остида савдога чиқарилиши кутилмоқда. Жойлаштириш жараёни 20 ноябрда якунланиши режалаштирилган.

Компания ўсишининг асосий омилларидан бири Claude сунъий интеллект моделлари, хусусан, дастурчилар учун мўлжалланган Claude Code хизматига талабнинг ортиши бўлди.

Anthropic'нинг йиллик ҳисобга келтирилган даромад кўрсаткичи октябрь охирида 81 млрд долларга етган. Шу билан бирга, компания сунъий интеллект инфратузилмасига катта маблағ сарфламоқда. Фақат 2026 йилнинг биринчи ярмида ҳисоблаш қувватлари ва инфратузилмага қарийб 9 млрд доллар йўналтирилган.

Компания ҳали барқарор фойда олишга эришмаган. IPO орқали жалб қилинаётган маблағлар эса сунъий интеллект моделларини ривожлантириш ва ҳисоблаш инфратузилмасини кенгайтиришда муҳим молиялаштириш манбаи бўлиши мумкин.

Anthropic'нинг асосий рақобатчиси OpenAI ҳам 2027 йилда IPO ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар мавжуд.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+