12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

14 178.500 so‘m

decrease

-55.380

153.920 so‘m

decrease

-0.920

12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

1 кун аввал
Банк

Анорбанкнинг 9 ойлик соф фойдаси икки баробардан кўпроқ ошди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Анорбанк 235,9 миллиард сўм соф фойда кўрди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 134,5 фоизга ёки 135 миллиард сўмга кўпдир.

Анорбанкнинг 9 ойлик соф фойдаси икки баробардан кўпроқ ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Анорбанк 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банкнинг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Анорбанк 235,9 миллиард сўм соф фойда кўрди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 134,5 фоизга ёки 135 миллиард сўмга кўпдир.

Шу тариқа, банкнинг соф фойдаси икки баробардан ҳам ортиқ ошган. Маълумот учун, 2024 йилнинг январь–сентябрь ойларида банк 100,5 миллиард сўм фойда олган эди.

Банкнинг фоизли даромадлари 2,3 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга қараганда 1,2 триллион сўмга кўпайди. Шу билан бирга, фоизли даромадлар 523,6 миллиард сўмга етди.

Bank 9 ойда ходимлар ойлиги ва  бошқа харажатларига 197,2 млрд сарфлади(+11,6 й/й). Шунингдек, банк давлат бюджетига 50,2 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўлаган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+