11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

09 сентябрь, 11:20
Банк
684

ANORBANK ўзининг суғурта компаниясини ташкил этди

ANORBANK янги ташкил этилган “Анор Суғурта” акциядорлик жамиятининг 100 фоиз акциясига эгалик қилади. Компания банкнинг учинчи тўлиқ назоратидаги шўба корхонасига айланди.

ANORBANK ўзининг суғурта компаниясини ташкил этди

ANORBANK кузатув кенгаши 2026 йил 27 август куни “Анор Суғурта” АЖни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақдаги маълумот 8-сентабр куни Корпоратив ахборот ягона порталида ошкор қилинди.

Янги компания Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 5-тор кўча, 4-уй манзилида рўйхатдан ўтказилган. У банкнинг шўба хўжалик жамиятлари рўйхатига киритилди.

Натижада ANORBANK’нинг тўлиқ эгалигидаги шўба компаниялари сони учтага етди. Банк “Анор Суғурта”дан ташқари, Anor Estate ва Anor Tech компанияларидаги 100 фоиз улушни ҳам назорат қилади.

Anor Estate банк билан бир хил — Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 85-уй манзилида жойлашган. Anor Tech эса Яшнобод туманидаги Тўйтепа маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 21-уйда рўйхатдан ўтган.

ANORBANK иловасида аввалдан ҳам суғурта хизматлари, жумладан, мажбурий автосуғурта полисини онлайн расмийлаштириш имконияти мавжуд эди. Бироқ бу хизматлар ҳамкор суғурта компаниялари орқали кўрсатилган.

Ўз суғурта компаниясининг ташкил этилиши банк хизматлари экотизимини суғурта йўналишига кенгайтираётганини кўрсатиши мумкин. Шунга қарамай, ошкор қилинган муҳим фактда “Анор Суғурта”нинг устав капитали, раҳбари, фаолият бошлаш санаси ва таклиф этадиган маҳсулотлари келтирилмаган. Компания суғурта хизматларини қачондан кўрсата бошлаши ҳам ҳозирча маълум эмас.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+