12 052.330 so‘m

increase

41.900

14 213.310 so‘m

increase

125.080

153.710 so‘m

increase

2.460

12 052.330 so‘m

increase

41.900

13 соат аввал
Банк
45

Anorbank акциядорлари таркибига хорижий инвестор кирди, асосий акциядор Олимов улуши икки баробарга қисқарди

Anorbank акциядорлари ва банкка аффилланган шахслар рўйхатида ўзгаришлар амалга оширилди. Унга кўра, Нидерландияда рўйхатдан ўтган Bekamin B.V. компанияси банк акциядорлари таркибига киритилди. Асосий акциядор Қаҳрамонжон Олимовнинг улуши эса 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача қисқарди.

Anorbank акциядорлари таркибига хорижий инвестор кирди, асосий акциядор Олимов улуши икки баробарга қисқарди

Anorbank акциядорлари ва банкка аффилланган шахслар рўйхатида ўзгаришлар амалга оширилди. Унга кўра, банк акциядорлари таркибига Нидерландияда рўйхатдан ўтган Bekamin B.V. компанияси киритилди.

Маълум қилинишича, банкнинг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовнинг улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача қисқарган. Натижада унинг эгалигидаги акциялар сони 795,1 миллион донадан 395,1 миллион донагача камайди. Қолган 400 миллион дона акция бошқа шахсларга ўтказилган.

Шу билан бирга, Bekamin B.V. 400 миллион дона акция эгаси сифатида Anorbank’нинг аффилланган шахслар рўйхатига киритилди

Банк таркибига хорижий инвестор қўшилгани Анорбанкнинг расмий саҳифасида эълон қилинди. Бироқ битим қиймати ошкор этилмади.

Банк хабарига кўра, Bekamin B.V. улушли инвестицияларни бошқариш ҳамда институционал инвесторлар билан ишлашга ихтисослашган компания ҳисобланади.

Anorbank раҳбариятининг таъкидлашича, хорижий инвесторни жалб қилиш банк тараққиётидаги муҳим босқичлардан биридир:

“Халқаро инвесторларни жалб қилиш ва мустақил экспертларнинг иштироки капитални мустаҳкамлаш, шаффофликни ошириш ҳамда мижозлар ва ҳамкорлар учун маҳсулот ва хизматларни фаол ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратади. Бу, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг банк стратегиясига бўлган ишончини тасдиқлайди”, — дейилади банк баёнотида.


Аввалроқ, The Insider нашри Парижда Anorbank раҳбари ўғирлаб кетилгани ҳақидаги воқеа саҳналаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирув эълон қилган эди.

Нашр даъвосига кўра, ушбу ишда саҳналаштириш элементлари мавжуд. The Insider ўтказган суриштирув натижаларига кўра, Олимов айблаётган шахслар билан дўстона алоқада бўлган ва “ўғирланган” деб кўрсатилган кунларда улар билан бемалол ёзишиб, қўнғироқлар қилган.

Шунингдек, воқеа атрофида йирик молиявий низолар ва эски ҳисоб-китоблар мавжудлиги ҳам аниқлангани қайд этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+