12 012.120 so‘m

increase

32.290

13 935.260 so‘m

increase

30.270

166.120 so‘m

increase

1.130

12 012.120 so‘m

increase

32.290

7 соат аввал
Технология
68

Amazon Leo сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда ишга туширилади

Amazon Leo ва “UZ-SAT” Ўзбекистонда юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини тарқатиш бўйича келишув имзолади. Янги хизмат, аввало, телекоммуникация инфратузилмаси етиб бормаган олис ва бориш қийин ҳудудларни интернет билан таъминлаш имконини беради.

Amazon Leo сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда ишга туширилади
Фото: AI/Pinkod.uz

16–18 июнь кунлари Тошкентда ўтказилаётган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Amazon Leo компанияси ҳамда “UZ-SAT” қўшма корхонаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Келишув Ўзбекистон ҳудудида юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини тарқатишни назарда тутади. Лойиҳа орқали фойдаланувчилар шаҳарлардан ташқари, анъанавий телекоммуникация инфратузилмаси чекланган ёки умуман мавжуд бўлмаган олис аҳоли пунктларида ҳам кенг полосали интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.

Amazon Leo интернет сигналини Ернинг паст орбитасидаги сунъий йўлдошлар орқали етказиб беради. Бу эса оптик толали тармоқ ёки мобил алоқа инфратузилмасини қуриш мураккаб ва қиммат бўлган ҳудудларда интернет хизматларини тезроқ йўлга қўйиш имконини яратади.

Компания тизими 3 мингдан ортиқ сунъий йўлдошдан иборат бўлиши кўзда тутилган. Улар юқори тезликдаги оптик алоқа каналлари орқали ўзаро боғланиб, ер устидаги глобал шлюз станциялари, толали-оптик тармоқлар ва интернет алмашинув нуқталари билан интеграция қилинади.

Фойдаланувчилар тармоққа Amazon Leo Nano, Amazon Leo Pro ва Amazon Leo Ultra номли ихчам антенналар ёрдамида уланиши мумкин. Қурилмалар турли тоифадаги мижозлар — оддий фойдаланувчилар, бизнес субъектлари, давлат ташкилотлари ва йирик корхоналар эҳтиёжларига мослаштирилган.

Лойиҳа Ўзбекистонда рақамли тенгсизликни камайтириш, чекка ҳудудлардаги мактаблар, тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини барқарор интернет билан таъминлашга хизмат қилиши мумкин.

Бироқ томонлар хизматни амалда ишга тушириш муддати, тарифлар, қамров ҳудуди ва фойдаланувчи ускуналарининг нархи ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+