12 705.790 so‘m

increase

59.230

14 704.410 so‘m

increase

243.070

159.200 so‘m

decrease

-1.680

12 705.790 so‘m

increase

59.230

2 кун аввал
Банк

“Алоқабанк” устав капиталини 700 млрд сўмга оширмоқда

“Алоқабанк” АТ томонидан ҳар бирининг қиймати 1 сўмдан бўлган, 700 млрд дона оддий акциялар чиқарилди. Эмиссия 11 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, акциялар ёпиқ обуна орқали, имтиёзли ҳуқуқ асосида жойлаштирилади.

“Алоқабанк” устав капиталини 700 млрд сўмга оширмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

“Алоқабанк” устав капиталини 700 миллиард сўмга оширмоқда. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида маълумот берилган.

Таъкидланишича, мазкур эмиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-62-сонли қарорига мувофиқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.

Банк томонидан чиқарилаётган қўшимча акциялар 1 сўмлик номинал қийматга эга бўлиб, уларнинг умумий сони 700 миллиард донани ташкил этади. Акциялар оддий, эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклда бўлиб, ёпиқ обуна йўли билан, имтиёзли ҳуқуқ асосида жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуқ асосида жойлаштирилганидан сўнг қолган акциялар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўғридан-тўғри шартнома асосида берилади.

Мазкур эмиссия 2025 йил 11 июнь куни П0021-31 рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Акцияларни жойлаштириш муддати рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил этиб белгиланган. Жойлаштириш эса тегишли эълонлар берилганидан 11-кун бошлаб бошланади.

Тўловлар нақд бўлмаган шаклда, фақат миллий валютада амалга оширилади. Акциялар бозор қийматида, бироқ номинал қийматдан паст бўлмаган нархда сотилади.


Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 11 декабрь куни ҳам “Алоқабанк”устав капиталини ошириш мақсадида, умумий қиймати 500 миллиард сўмлик оддий акциялар эмиссиясини амалга оширган эди. 

Ўша вақтда бу акциялар имтиёзли давр тугаганидан сўнг беш нафар жисмоний шахслар ўртасида биржадан ташқари бозорда тўғридан-тўғри жойлаштирилиши мумкинлиги таъкидланган.

Мазкур жараён юзасидан Pinkod журналистик материал эълон қилган эди. Суриштирувга кўра, “Алоқабанк” уставига қўшилиши мумкин бўлган беш нафар инвесторлар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, уларнинг “Ishonch” дўконлари тармоғига алоқадорлиги аниқланган.

Материал тафсилотлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+