12 051.710 so‘m

increase

88.930

14 008.910 so‘m

increase

121.320

154.690 so‘m

increase

0.750

12 051.710 so‘m

increase

88.930

19 соат аввал
Банк
51

Активлардан мажбуриятлар кўпроқ: Humans 2025 йилнинг 9 ойида 26,5 млрд сўм зарар кўрди

2025 йилнинг 9 ойлик молиявий ҳисоботига кўра, Humans Companies АЖ 26,5 млрд сўм соф зарар қайд этди. 

Харажатларнинг кескин ошиши натижасида компания ўз капитали манфий ҳолатга тушиб, мажбуриятлар ҳажми активлардан сезиларли даражада ошиб кетди. 

Ҳисобот даври якунига келиб, компаниянинг жами активлари 131,4 млрд сўмни, ўз капитали эса –275,5 млрд сўмни ташкил этди.

Активлардан мажбуриятлар кўпроқ: Humans 2025 йилнинг 9 ойида 26,5 млрд сўм зарар кўрди
Фото: AI/Pinkod.uz

Humans Companies АЖ 2025 йилнинг 9 ойида сезиларли молиявий зарар кўрди. Бу ҳақда компания эълон қилган молиявий ҳисоботда маълум қилинган.

Ҳисоботга кўра, компания жорий даврни 26,5 млрд сўм соф зарар билан якунлаган. Таққослаш учун, 2024 йилнинг мос даврида Humans Companies АЖ 2,8 млрд сўм соф фойда қайд этган эди.

Эътиборлиси, таннарх кескин камайган. агар 2024 йилнинг мос даврида у 17,2 млрд сўм бўлган бўлса, 2025 йилнинг 9 ойида 822 млн сўмгача қисқарган. Натижада, ялпи фойда 60,7 млрд сўмга етган (ўтган йили — 12,3 млрд сўм).


Humans ва унинг атрофидаги барча воқеалар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.


Бироқ компаниянинг жами харажатлари кескин ошиб, 27,1 млрд сўмдан 88,9 млрд сўмгача кўпайган. Айнан харажатларнинг бу даражадаги ўсиши соф зарар шаклланишига асосий омил бўлган.

Молиявий ҳолат кўрсаткичларига кўра, компаниянинг жами активлари 86,1 млрд сўмдан 131,4 млрд сўмгача ошган. Шу билан бирга, ўз капитали манфий ҳолатга тушиб, –275,5 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳолат асосан 306 млрд сўм миқдоридаги йиғилиб қолган зарарлар билан изоҳланади.

Манфий капитал компаниянинг мажбуриятлари унинг активларидан сезиларли даражада юқори эканини англатади. Хусусан, қисқа муддатли мажбуриятлар кескин ошиб, 46,5 млрд сўмдан 346,1 млрд сўмгача етган.


Аввалроқ Pinkod 14 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида Humans МЧЖ билан боғлиқ низо кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эди

Суд қарорига кўра, Humans МЧЖ (таъсисчиси — Humans Companies АЖ) банкрот деб топилиб, унга нисбатан фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатиш тартиб-таомили бошланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+