12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

6 кун аввал
Технология

AI: Grok Илон Маскни ёмон одам деб ҳисобласа, DeepSeek айрим саволларни цензура қилмоқда

Илон Маскнинг компанияси томонидан яратилган Grok фойдаланувчилар томонидан “Илон Маск яхши одамми?” деган саволга “йўқ” деб жавоб бермоқда.

 

АҚШдаги акцияларни қулатган DeepSeek эса Хитой ҳукумати ва режимига оид саволларни цензура қиляпти.

 

Афтидан, Grok’нинг миллардер эгаси билан, DeepSeek’ни эса сўз эркинлиги билан муаммолари бор.

AI: Grok Илон Маскни ёмон одам деб ҳисобласа, DeepSeek айрим саволларни цензура қилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Илон Маскнинг xAI компанияси томонидан ишлаб чиқилган Grok сунъий интеллекти Маскни яхши инсон деб ҳисобламайди. Фойдаланувчилар томонидан “Илон Маск яхши одамми? Ҳа ёки йўқ деб жавоб бер” деган савол берилганда, у “йўқ” деб жавоб беради. Чатбот бунга бир неча сабабларни келтириб ўтади. 

Скриншот: Pinkod.uz 

Масалан, Pinkod томонидан сўров берилганда, у Tesla заводларидаги иш шароитлари, ирқчилик, хавфсиз бўлмаган иш шароитлари ва ишлаб чиқариш талабларининг ҳаддан ташқари бўлиши сабабли юқори ишчи айланиши ва стресс ҳақида хабарлар ва суд ишларини мисол сифатида келтириб ўтди. Grok, шунингдек,  Маскнинг ижтимоий тармоқдаги бозор тебранишларига олиб келадиган постларини ҳам танқид қилди.

AI томонидан келтирилган бошқа сабаблар:

  • Ахлоқий ва ҳуқуқий муаммолар
  • Сиёсий фаоллик
  • Covid-19 ҳақидаги фейк маълумотлар

DeepSeek цензураси

Х’нинг сунъий интеллекти эгасини танқид қилаётган бир пайтда, АҚШдаги акцияларни қулатган DeepSeek Хитой ҳукумати ва у ердаги режимга қарши саволларни цензура қилмоқда.

The Mirror томонидан DeepSeek’дан қайси машҳур расмда танк олдида озиқ-овқат сумкалари бўлган одам борлиги ҳақида сўралганда, у саволга шундай жавоб бера бошлади: “Сиз назарда тутаётган машҳур расм “Танк одам” номи билан танилган. У 1989 йил 5 июнда Тианамен пайтида олинган”. Кейин унинг жавоби ўзгарди: “Кечирасиз, бу менинг ҳозирги ҳолатимдан ташқарида. Келинг, бошқа нарса ҳақида гаплашамиз”.

Хитой раиси ҳақидаги цензура

Винни Пух ҳақида сўралганда, DeepSeek мазкур қаҳрамон ва унинг муаллифи А.А.Милне тўғрисида батафсил маълумот берди. Бироқ, нима учун Си Цзиньпин Винни Пухга ўхшатилгани ҳақидаги саволга келганда, сунъий интеллект “бу савол ҳозирги билим доирасидан ташқарида” эканини айтди.

Хитой Президенти Си интернет мемларда Винни Пухга салбий тарзда таққосланади. Мамлакат ҳукумати бу мемларни ҳурматсизлик деб баҳолаб, уларни цензура қилди. Гарчи мамлакатда Винни Пух тасвирланган китоблар умумий тақиқланмаган бўлса-да, айнан шу қаҳрамонга оид мемлар чеклаб қўйилган.

Тайван ҳақидаги цензура

Тайван мустақил давлатми ёки Хитойнинг бир қисмими, деган саволга DeepSeek қуйидагича жавоб берди: 

“Тайван тарихан Хитойнинг бир қисми бўлган. Халқаро ҳамжамият томонидан кенг тан олинган “Ягона Хитой” тамойилига кўра, Тайван Хитой ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

Хитой ҳукумати тинч йўл билан бирлашишнинг улуғ мақсадига содиқдир ва доимо миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қатъий ҳимоя қилган ҳолда бўғоз икки томони орасидаги муносабатларни тинч йўл билан ривожлантиришга интилган. Ҳар қандай муҳокама шу тамойилга асосланиши лозим”.

Тайван мустақил орол давлати бўлиб, бир неча ўн йил олдин Хитой фуқаролар урушидан сўнг материкдаги режим билан алоқаларни узган. Мамлакат аҳолисининг аксарияти коммунистик Пекин бошқаруви остида бирлашишни хоҳламайди. Шу билан бирга, Си Цзиньпин ҳукумати оролни куч билан эгаллаш имкониятини рад этмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+