12 058.450 so‘m

decrease

-27.110

13 818.980 so‘m

decrease

-51.620

164.040 so‘m

decrease

-0.480

12 058.450 so‘m

decrease

-27.110

35 дақиқа аввал
Иқтисодиёт
39

Аҳолининг асосий қисми кейинги даврда даромади ошишини кутмоқда — Марказий банк шарҳи

Марказий банк сўровига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида респондентларнинг 68 фоизи келгуси даврда даромадлари ошишини кутган. Шу билан бирга, аҳолининг 77 фоизи харажатлари ҳам кўпайишини билдирган.

Аҳолининг асосий қисми кейинги даврда даромади ошишини кутмоқда — Марказий банк шарҳи
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банкнинг 2026 йил I чорак учун истеъмол кайфияти шарҳига кўра, даромад субиндекси 72,8 бандни ташкил этиб, олдинги чоракка нисбатан 0,3 бандга ошган.

Сўров қатнашчиларининг 68 фоизи келгусида даромадлари ошишини кутмоқда. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг тўртинчи чорагида 67 фоизни ташкил этган эди.

Респондентларнинг яна 25 фоизи даромади ўзгармаслигини билдирган. Даромадлари камайишини кутаётганлар улуши эса 7 фоизгача қисқариб, 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан буён энг паст даражага тушган.

Даромади 20 млн сўмдан юқори бўлган респондентлар орасида ижобий кутишлар янада юқори бўлиб, уларнинг 77 фоизи даромади ошишини кутмоқда.

Сўров қатнашчиларининг 66 фоизи асосий даромад манбаи сифатида расмий иш ҳақини кўрсатган. Томорқа, тадбиркорлик ва савдо, кунлик даромадли ишлар, мулк ижараси ҳамда пул ўтказмаларидан даромад олувчилар улуши ҳам бироз ошган.

Даромад ошишига энг юқори ишонч маиший хизмат ва умумий овқатланиш соҳаларида қайд этилган — ҳар икки йўналишда респондентларнинг 78 фоизи даромади кўпайишини кутмоқда.

Қишлоқ хўжалигида бу кўрсаткич 76 фоиз, туризмда 75 фоиз, ишлаб чиқаришда 74 фоизни ташкил этган. Bank-молия ҳамда ахборот технологиялари ва ОАВ соҳаларида эса даромади ошишини кутаётганлар улуши 63 фоиз бўлган.

Харажатлар ҳам ошиши кутилмоқда

2026 йилнинг биринчи чорагида харажат субиндекси 0,3 бандга ошиб, 78,1 бандга етган.

Респондентларнинг 45 фоизи келгуси даврда харажатлари сезиларли, яна 32 фоизи бироз кўпайишини кутмоқда. Умумий ҳисобда сўров қатнашчиларининг 77 фоизи харажатлари ошишини билдирган.

Харажатлари ўзгармаслигини кутаётганлар улуши 17 фоизни, камайишини тахмин қилаётганлар эса 6 фоизни ташкил этган.

Аҳолининг барча даромад гуруҳларида уй-жой таъмири асосий харажат йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Таълим ва даволаниш харажатлари ҳам юқори улушни эгаллаган.

Даромади 5 млн сўмгача бўлганлар асосан уй-жой таъмири, таълим ва кундалик эҳтиёжларга пул сарфлашни режалаштирмоқда. Ўрта даромадли қатламлар таълим, саёҳат, автомобиль ва тўй харажатларини кўпроқ тилга олган.

Юқори даромадли респондентлар орасида эса автомобиль, саёҳат, уй-жой ва маиший техника харид қилиш режалари устунлик қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+