Аҳолига бериладиган микроқарз ва истеъмол кредитларига нисбатан янги чекловлар жорий этилди
2026 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар учун истеъмол кредитлари ва микроқарзларнинг максимал миқдори даромадга боғланади. Даромад аниқланганда қарз миқдори ўртача ойлик даромаднинг 8 бараваридан, аниқланмаганда эса 5 бараваридан ошмаслиги керак.

Жисмоний шахслар учун микроқарз ва истеъмол кредитларини олиш мумкин бўлган максимал миқдорлар белгиланди. Бу ҳақдаги Марказий банк қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу қарор банклар учун мажбурий бўлган макропруденсиал нормативларни кучайтиришни назарда тутади.
Қарорга мувофиқ, банклар эндиликда қарз олувчининг мавжуд истеъмол кредитлари ва микроқарзлари бўйича қарзнинг даромадга нисбатини ҳисобга олиши шарт бўлади. Бу талаб аҳоли ортиқча қарзга ботиб қолишининг олдини олишга қаратилган.
2026 йил 1 мартдан бошлаб:
- агар қарз олувчининг (ёки биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадини аниқлаш имкони мавжуд бўлса, бериладиган кредит миқдори ушбу даромаднинг 8 бараваридан ошмаслиги керак;
- агар қарз олувчининг расмий даромадини аниқлаш имкони бўлмаса, кредит миқдори 5 баравардан ошмаслиги лозим.
- Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун эса бу кўрсаткич 8 баробар бўлади.
Масалан, агар қарз олувчининг ўртача ойлик даромади 5 миллион сўмни ташкил этса, унга бериладиган истеъмол кредити ёки микроқарз миқдори даромадининг 8 бараваридан, яъни 40 миллион сўмдан ошмаслиги керак. Бунда белгиланган чекловлар якка тартибдаги тадбиркорларга ажратиладиган кредитларга ҳамда таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу чекловлар якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитларга ва таълим кредитларига нисбатан қўлланилмайди.









