11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

10 март, 2025
Банк
1773

Агробанк раиси Рустам Маматкулов ишдан кетгани айтилмоқда

Қайд этилишича, банк расмий сайтида раислик қилувчи номи ўзгарган.

Агробанк раиси Рустам Маматкулов ишдан кетгани айтилмоқда

Агробанк АТБ бошқаруви раиси Рустам Маматкулов лавозимидан кетган. Бу ҳақда Platina нашри хабар берди.

Банк расмий сайтининг "Раҳбарият" бўлимида раис номи ўзгарган. Аммо бу ҳақда ҳозирча ҳеч қаерда расмий маълумот берилмади. 

Айни пайтда Эркин Қахоров Агробанк АТБнинг янги раиси сифатида кўрсатилган. У бу пайтгача раиснинг биринчи ўринбосари эди. 

Рустам Маматкулов банкни 2019 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Фаолияти давомида у “Содиқ хизматлари учун” медали ҳамда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Янги раис Эркин Кахоров 1988 йил Наманган вилояти, Косонсой туманида туғилган. 2009 йил Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2017 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган. Банк соҳасида 15 йилдан кўпроқ тажрибага эга.

Аввалроқ, Хасан Рахматов Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайлангани ҳақида хабар берилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+