11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

13 224.550 so‘m

decrease

-179.570

141.140 so‘m

decrease

-1.020

11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

2 соат аввал
Банк
151

Агробанк Кузатув кенгашига Грузиянинг собиқ бош вазири кирди

Агробанк акциядорлари Кузатув кенгашининг амалдаги таркиби ваколатларини муддатидан олдин тугатиб, 9 кишилик янги таркибни уч йилга сайлади. 

Кенгашдаги 9 аъзодан 6 нафари алмашди, мустақил аъзолар сони 4 нафардан 5 нафарга ошди. 

Янги таркибга 2015–2018 йилларда Грузия бош вазири бўлган Георгий Квирикашвили ҳам киритилди.

Агробанк Кузатув кенгашига Грузиянинг собиқ бош вазири кирди

Агробанк Кузатув кенгаши таркиби сезиларли даражада янгиланди. Банк акциядорларининг 24 сентябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида амалдаги кенгаш ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, 9 кишилик янги таркиб уч йилга сайланди. Қарор ҳақидаги муҳим факт 2 октябрь куни Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди. 

Аввалги таркибдан Ахадбек Хайдаров, Джамол Ибрагимов ва Ян Тавровский кенгашда қолган. Шаҳобиддин Ортиқов, Музаффарджан Ҳакимов, Тўлқин Мирзаев, Сардор Холмахмадов, Ҳусаметтин Гулхан ва Неъматхон Хамрахуджаевнинг ваколатлари эса тугатилган.

Шу тариқа, Кузатув кенгашининг 9 аъзосидан 6 нафари ёки 66,7 фоизи алмаштирилган.

Уларнинг ўрнига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари Отабек Баракаев ва Элбек Бегжанов, шунингдек, тўрт нафар мустақил аъзо — Ирина Сейланян, Георгий Квирикашвили, Димитри Шишло ва Татьяна Доган сайланган.

Янги таркибда Хайдаров Кузатув кенгаши раиси сифатида қолган. У айни пайтда иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари ҳисобланади. Ибрагимов Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида, Баракаев ва Бегжанов эса Иқтисодиёт ва молия вазирлигида фаолият юритади.

Irina Seylanyan

Кенгашга кирган хорижий мутахассислар орасида Ирина Сейланян ҳам бор. У Afeyan Initiatives for Armenia жамғармаси бош ижро директори ҳисобланади.

Georgian PM Giorgi Kvirikashvili resigns over 'disagreements with  Ivanishvili'
Георгий Квирикашвили

Георгий Квирикашвили 2015–2018 йилларда Грузия бош вазири лавозимида ишлаган. Ҳозир у Тожикистондаги “Arvand” банки Кузатув кенгаши аъзоси сифатида кўрсатилган.

Димитри Шишло эса Женевадаги AndSecure компанияси асосчиси ва бош маслаҳатчиси ҳисобланади.

Татьяна Доган ҳам мустақил аъзо сифатида сайланган. Аввалги таркибдан қолган Ян Тавровский билан бирга ҳисоблаганда, Агробанк Кузатув кенгашидаги мустақил аъзолар сони беш нафарга, уларнинг умумий таркибдаги улуши эса 55,6 фоизга етган. Аввалги таркибда тўрт нафар мустақил аъзо бор эди.

Бироқ янги сайланган олти аъзонинг ваколати дарҳол бошланмайди. Йиғилиш баённомасига кўра, Баракаев, Бегжанов, Сейланян, Квирикашвили, Шишло ва Доган Марказий банк билан келишилгандан сўнг Кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажаришга киришади.

Агробанкда кенгаш таркибини янгилаш билан бирга корпоратив бошқарув ҳужжатларига ҳам ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, банкда 2030 йилгача мустақил Кузатув кенгаши аъзолари улушини камида 50 фоизга етказиш кўзда тутилган. Янги таркибда бу кўрсаткич ҳозирданоқ 55,6 фоизни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва ҳомийлик масалаларини кўриб чиқиш Кузатув кенгаши ваколатига ўтказилмоқда. Кенгаш ва банк бошқаруви аъзоларининг фидуциар мажбуриятларни бажармаслик оқибатида банкка етказилган зарар учун жавобгарлиги ҳам алоҳида белгиланган.

Туронбанкда ҳам кенгашнинг 66,7 фоизи алмашган эди

Pinkod аввалроқ Туронбанк Кузатув кенгашида ҳам деярли айнан шундай кўламдаги ўзгариш юз бергани ҳақида ёзган эди.

Туронбанк акциядорларининг 25 сентябрдаги йиғилишида ҳам 9 кишилик Кузатув кенгаши қайта шакллантирилиб, 6 нафар аъзонинг ваколати муддатидан олдин тугатилган. Яъни Туронбанкда ҳам кенгашнинг 66,7 фоизи янгиланган.

Туронбанкнинг янги таркибига PASHA Bank Georgia мустақил аъзоси Жорж Глонти, CASPINET B.V. кузатув кенгаши аъзоси Сергей Назаренко, ICC Czech Republic кузатув кенгаши раиси Ян Чарни, Solidcore Resources директори Ричард Нолан Шарко ҳамда Incofin Investment Management гуруҳ раҳбари Марал Амрина каби хорижий мутахассислар киритилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+