12 050.340 so‘m

increase

61.420

13 685.570 so‘m

increase

21.800

153.290 so‘m

decrease

-0.200

12 050.340 so‘m

increase

61.420

Якин 1 соат ичида
Банк
22

Адам Сентпетери Ipoteka-bank OTP Group бошқарув раиси этиб тайинланди

Адам Сентпетери 27 июлдан Ipoteka-bank OTP Group бошқарув раиси сифатида иш бошлади. 

У бунга қадар банк бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган, 3 июндан эса раис вазифасини вақтинча бажариб келаётганди. 

Сентпетери OTP Group таркибида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, турли йилларда гуруҳнинг Украина, Россия ва Албаниядаги банкларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 

Адам Сентпетери Ipoteka-bank OTP Group бошқарув раиси этиб тайинланди

Адам Сентпетери Ipoteka-bank OTP Group бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинлов 2026 йил 27 июлдан кучга кирган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Сентпетери 3 июндан буён бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариб келаётганди. Эндиликда у банкнинг трансформация жараёнлари ва стратегик ривожланишига тўлиқ раҳбарлик қилади.

“Ipoteka-bank OTP Group’га раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф. 2023 йилда банк жамоасига қўшилганимдан буён малакали мутахассислар билан бирга ишлаш ва Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятига яқиндан гувоҳ бўлиш имкониятига эга бўлдим”, — деди Сентпетери.

Унинг сўзларига кўра, банк олдида молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш, мижозлар учун замонавий ва қулай хизматларни ривожлантириш, регулятор ҳамда давлат органлари билан ҳамкорликни давом эттириш вазифалари турибди.

Сентпетери Ipoteka-bank жамоасига 2023 йил июлида бошқарув раиси ўринбосари ва стратегия ҳамда молия блоки раҳбари сифатида қўшилган. Шу йилнинг сентябридан банкнинг трансформация дастурига ҳам раҳбарлик қилиб, бизнесни модернизация қилиш ва операцион жараёнларни такомиллаштириш билан шуғулланган.

У OTP Group’даги фаолиятини 2005 йилда макроиқтисодий таҳлилчи сифатида бошлаган. Кейинчалик чакана бизнес, контроллинг ва стратегик бошқарув йўналишларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Сентпетери 2012–2018 йилларда Украинадаги OTP Bank кузатув кенгаши, 2018–2022 йилларда Россиядаги OTP Bank директорлар кенгаши аъзоси бўлган. 2022 йил августидан 2023 йил июнигача эса Албаниядаги OTP Bank молия директори ва директорлар кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган.

Ipoteka-bank кузатув кенгаши раиси ва OTP Group бош директори ўринбосари Ласло Вольфнинг таъкидлашича, тайинлов OTP Group’нинг банк танлаган стратегик ривожланиш йўлига ишончини кўрсатади.

“Адам раҳбарлиги остида банк стратегик мақсадларни изчил амалга ошириш, мижозлар ва ҳамкорлар учун узоқ муддатли қиймат яратиш ҳамда Ўзбекистон молия секторининг ривожланишига ҳисса қўшишни давом эттиришига ишонамиз”, — деди у.

Сентпетери 2024 йилдан буён банкни бошқарган Сандро Ртвеладзе ўрнини эгаллади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+