12 228.580 so‘m

increase

20.500

14 282.980 so‘m

increase

166.780

155.960 so‘m

increase

0.960

12 228.580 so‘m

increase

20.500

2 соат аввал
Банк
24

22 апрелдан банк иловаларига киришда нималар ўзгаради?

22 апрелдан банк иловаларида рўйхатдан ўтишда телефон рақами, ЖШШИР ва банк картаси маълумотларининг ўзаро мослиги текширилади. Мазкур тартиб асосан янги фойдаланувчиларга татбиқ этилади. Яқин қариндошлар номидаги телефон рақамлари ҳамда аввалдан иловалардан фойдаланиб келаётган мижозлар учун чеклов қўлланилмайди.

22 апрелдан банк иловаларига киришда нималар ўзгаради?
Фото: AI/Pinkod.uz

22 апрелдан бошлаб масофавий молиявий хизматлар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, янги мижозлар банк иловаларида рўйхатдан ўтаётганда телефон рақами, ЖШШИР ва банк картаси маълумотлари ўзаро мослиги текширилади.

Агар ушбу маълумотлар бир-бирига мос келса, иловадан фойдаланишда ҳеч қандай муаммо юзага келмайди.

Телефон рақами яқин қариндош номида бўлса-чи?

Телефон рақами қуйидаги яқин қариндошлар номида бўлса, банк иловаларидан фойдаланиш мумкин:

  • ота-она;
  • опа-сингил;
  • турмуш ўртоғи;
  • фарзанд.

Яъни, яқин қариндошлар ўртасидаги ҳолатларда мазкур тартиб муаммо туғдирмайди.

Қачон муаммо юзага келиши мумкин? Бу тартиб ҳамма учун амал қиладими?

Муаммо фақат телефон рақами ёки банк картаси фойдаланувчига умуман алоқаси бўлмаган бегона шахс номида расмийлаштирилган ҳолатларда юзага келиши мумкин.

Мазкур тартиб эса асосан 22 апрелдан кейин банк иловаларида янги рўйхатдан ўтадиган мижозларга татбиқ этилади. Ҳозирда иловалардан фойдаланиб келаётган фойдаланувчилар учун амалдаги тартиб сақланиб қолади.

Аввалроқ Марказий банк томонидан фойдаланувчиларни аниқлаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда масофавий молиявий хизматлар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган қўшимча талаблар жорий этилгани маълум қилинган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+