12 233.670 so‘m

increase

48.560

14 233.880 so‘m

increase

152.770

154.840 so‘m

increase

2.260

12 233.670 so‘m

increase

48.560

9 соат аввал
Иқтисодиёт

2026 йилда олтин 5 минг, кумуш эса 65 долларгача кўтарилиши мумкин — Bank of America

Bank of America 2026 йилда олтин нархи бир унция учун 5 000 долларга, кумуш эса 65 долларга етишини прогноз қилмоқда. Банк ҳисоботига кўра, олтиннинг ўртача йиллик нархи 4 438 доллар, кумушники эса 56,25 долларни ташкил этади. Таҳлилчилар инвестиция талабининг 14 фоизга ошиши олтин нархини кўтаришини, аммо қисқа муддатда бозор консолидацияси хавфи сақланиб қолаётганини қайд этган.

2026 йилда олтин 5 минг, кумуш эса 65 долларгача кўтарилиши мумкин — Bank of America
Фото: AI / Pinkod.uz

Bank of America прогнозларига кўра, 2026 йилда олтин бир унция учун 5 000 долларга, кумуш эса 65 долларга етади. Банк таҳлилчилари фикрича, яқин ойлар ичида олтин ва кумуш бозорида қисқа муддатли тебранишлар бўлиши мумкин, бироқ узоқ муддатда бу қимматбаҳо металлар “тўхтатиб бўлмайдиган ўсиш тенденцияси”ни давом эттиради.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, келаси йилда олтиннинг ўртача нархи 4 438 доллар, кумушники эса 56,25 доллар атрофида бўлади. Bank of America олтиннинг 4 000 долларлик даражага чиқиш эҳтимолини биринчи бўлиб илгари сурган йирик молия муассасаларидан бири бўлиб, энди таҳлилчилар янги, янада юқори мақсадларни белгилашмоқда.

Маълумот учун, олтин нархи 15 октябрь куни илк маротаба бир унция учун 4 200 долларга етди. Кумуш нархлари эса 1980 йилдан бери биринчи бор рекорд ўрнатди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Оқ уйнинг ноодатий иқтисодий сиёсати олтин нархининг ўсишини қўллаб-қувватлайди. Бунга бюджет танқислиги, давлат қарзининг ортиши, жорий ҳисоб танқислигини камайтириш ниятлари ва инфляция 3 фоиз атрофида бўлган шароитда фоиз ставкаларини пасайтириш режалари сабаб бўлмоқда.

Банкнинг қимматбаҳо металлар бўйича етакчи мутахассиси Майкл Видмер бошчилигидаги жамоа олтин нархини 5 000 долларгача оширадиган асосий омил сифатида инвестиция талабининг 14 фоизга ўсишини кўрсатган. Шунингдек, улар олтиннинг 6 000 долларгача кўтарилиш эҳтимолини ҳам инкор этмайди.

“6 000 долларлик даражага чиқиш учун инвесторлар олтин харидларини 28 фоизга ошириши керак бўлади — бу имконсиз эмас, бироқ анча мураккаб вазифа”, — дейилади ҳисоботда.

Шунга қарамай, Bank of America қисқа муддатда консолидация хавфи юқорилигини ҳам қайд этган. Уларнинг маълумотига кўра, сентябрь ойида олтин бўйича ETF харидлари ўтган йилга нисбатан 880 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 14 миллиард долларга етган. Жисмоний ва қоғоз олтин инвестициялари ҳажми эса глобал акциялар ва облигациялар бозорининг 5 фоизидан ошган. Шу боис, таҳлилчилар бозор яқин орада бироз барқарорлашиши мумкинлигини айтишмоқда.

Олтин билан бир қаторда, кумуш бозорида ҳам ижобий ўсиш кутилмоқда. Банк таҳлилларига кўра, келаси йилда кумушга бўлган умумий талаб 11 фоизга камаяди, бироқ бозор ҳали ҳам таклиф танқислиги шароитида қолади, бу эса нархни ушлаб туради.

Мутахассислар кумуш бўйича асосий хавф қуёш энергетикаси соҳасидаги ўзгаришларга боғлиқлигини таъкидлашмоқда. Bank of America маълумотига кўра, қуёш панелларида ишлатиладиган кумуш истеъмоли келаси йилда ўз чўққисига чиқади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+