12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

14 139.540 so‘m

decrease

-31.220

156.730 so‘m

decrease

-0.800

12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

2 соат аввал
Банк
29

2026 йил бошида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар ҳажми ошди

Бир ой давомида NPL ҳажми 1,3 трлн сўмга кўпайиб, 19,4 трлн сўмга етди ва умумий кредит портфелининг 3,2 фоизини ташкил қилди. 

Давлат банклари орасида энг катта ўсиш SQB’да қайд этилган бўлса, хусусий банклар ичида “Пойтахт Банк”да муаммоли кредитлар улуши кескин ошди.

2026 йил бошида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар ҳажми ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил январь ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (NPL) ҳажмининг ошгани кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинган.

1 февраль ҳолатига кўра, банкларнинг умумий кредит портфели 610 трлн 381 млрд сўмни ташкил этди. Бир ой давомида кредит портфели ҳажми 6,4 трлн сўмга ошган.

Шундан 19 трлн 361 млрд сўми ёки жами кредитларнинг 3,2 фоизи муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Январь ойида NPL ҳажми 1 трлн 306 млрд сўмга кўпайган.

Давлат банклари

Сўнгги маълумотларга кўра, давлат банкларининг кредит портфели 408 трлн 859 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ушбу портфелнинг 3,4 фоизи ёки 13,7 трлн сўмлик қисми муаммоли кредитлардан иборат.

Январь ойида давлат банкларида муаммоли кредитлар ҳажми 912 млрд сўмга ошган.

Энг катта ўсиш “Ўзсаноатқурилишбанк”да қайд этилиб, унда NPL ҳажми 379 млрд сўмга кўпайган.

Шунингдек, “Асакабанк” (168 млрд сўм), “Алоқабанк” (163 млрд сўм), МКБанк (109 млрд сўм) ҳамда “Ўзмиллийбанк”да (81 млрд сўм) ҳам муаммоли кредитлар ҳажми ошгани кузатилган.

Хусусий ва бошқа банклар

Бошқа банкларнинг кредит портфели 1 февраль ҳолатига кўра 201,5 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 2,8 фоизи ёки 5,6 трлн сўмлик қисми муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Январь ойида ушбу банкларда муаммоли кредитлар ҳажми 394 млрд сўмга ошган.

Энг сезиларли ўсиш “Пойтахт Банк”да кузатилган бўлиб, унда муаммоли кредитлар улуши 24,4 фоиздан 33,8 фоизга етган.

Шу билан бирга, айрим банкларда муаммоли кредитлар улуши камайган. Жумладан, “Капиталбанк”да бу кўрсаткич 2,8 фоиздан 2,7 фоизга тушган. “Даврбанк”да эса 0,1 фоиз бандга камайиб, 3,1 фоизни ташкил этган.

АВО Bank’да муаммоли кредитлар улуши 8,2 фоиздан 6,1 фоизгача пасайган.

Шунингдек, январь ойида “Ипотека банк”нинг кредит портфели қисқаргани фонида муаммоли кредитлар улуши 3,5 фоиздан 3,9 фоизгача ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+