12 078.470 so‘m

increase

10.870

14 234.480 so‘m

decrease

-5.290

155.230 so‘m

increase

1.520

12 078.470 so‘m

increase

10.870

4 соат аввал
Технология
73

2025 йилнинг энг яхши смартфонлари: Pinkod.uz’дан ТОП-10 рейтинг

Pinkod нуфузли халқаро технологик нашрлар ва тест синовлари натижаларига таянган ҳолда, нарх, сифат ва инновация мутаносиблигига кўра йилнинг энг сара моделлари рўйхатини тузди.

2025 йилнинг энг яхши смартфонлари: Pinkod.uz’дан ТОП-10 рейтинг
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил смартфонлар олами учун ҳақиқий бурилиш даври бўлди, десак муболаға бўлмайди. Йил бошида Samsung ўзининг Galaxy S25 серияси билан флагманлар сегментида рақобатни бошлаб берган бўлса, сентябрь ойида Apple iPhone 17 линияси орқали бу беллашувни янада кескинлаштирди. Шу билан бирга, Google, Xiaomi ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам технологик жиҳатдан кучли ва инновацион моделларни тақдим этиб, бозордаги рақобатни янги босқичга олиб чиқди.

Pinkod.uz MKBHD (Marques Brownlee) Smartphone Awards 2025, TechRadar, The Verge, CNET, Tom’s Guide, Android Authority каби нуфузли нашрларнинг йил якунлари бўйича рейтинглари, тестлари ва таҳлилларига таянган ҳолда 2025 йилнинг энг яхши смартфонлари рўйхатини тақдим этади.

ТОП–10 Смартфонлар Рейтинги

1. Samsung Galaxy S25 Ultra

Ушбу модель кўплаб етакчи технологик нашрлар — жумладан Tom’s Guide, TechRadar ва Android Authority томонидан 2025 йилнинг энг кучли Android флагмани сифатида эътироф этилди.

Galaxy S25 Ultra– Samsung Mobile Press

Қурилмага ўрнатилган Snapdragon 8 Elite процессори юқори унумдорлик ва барқарор ишлашни таъминласа, 6,9 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплей бозордаги энг сифатли экранлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. 200 МП асосий камера ҳамда 5х ва 10х перископ зум имкониятлари профессионал даражадаги суратга олишни таъминлайди.

Шунингдек, S Pen қўллаб-қувватлаши ва Galaxy AI функциялари ушбу смартфонни нафақат қудратли техник қурилма, балки кундалик фойдаланиш учун ҳам ниҳоятда қулай воситага айлантиради.

2. iPhone 17 Pro Max

Кўплаб нуфузли технологик нашрлар ушбу моделни ҳозирги кунда энг кучли iPhone сифатида эътироф этмоқда ва умумий рейтингларда унга иккинчи ўрин берилган. A19 Pro чипи юқори тезлик ва барқарор ишлашни таъминлаб, кундалик фойдаланишдан тортиб профессионал вазифаларгача мукаммал унумдорликни намойиш этади.

iPhone 17 Pro and iPhone 17 Pro Max - Apple

48 MP уч камерали тизим ProRes Log ва 4K 120 fps видео ёзиш имконияти билан профессионал даражадаги контент яратишга йўл очади. 55 соатдан ортиқ батарея ишлаш вақти, iOS 26ъдаги Liquid Glass интерфейси ҳамда Apple Intelligence функциялари қурилмани янада қулай ва ақлли қилади.

Айнан шу жиҳатлари сабабли ZDNET ва CNET нашрлари ушбу моделни “йилнинг энг мувозанатли Pro смартфони” дея баҳолаган.

3. Google Pixel 10 Pro / Pro XL

DXOMARK ва The Verge нашрлари ушбу моделни “энг яхши камера ва сунъий интеллект тажрибасига эга смартфон” дея эътироф этди.

Tensor G5 процессори илғор AI имкониятларини тўлиқ намоён этиб, суратга олишдан тортиб кундалик фойдаланишгача бўлган барча жараёнларда юқори аниқлик ва тезкорликни таъминлайди.

Google Pixel 10 Pro и Pixel 10 Pro XL представлены официально

Шунингдек, 7 йиллик дастурий янгиланиш ва хавфсизлик кафолати қурилмани узоқ муддат давомида ишончли ҳамроҳга айлантиради. Айнан шу жиҳатлари сабаб у кўплаб экспертлар томонидан “энг ақлли Android-смартфон” сифатида эътироф этилмоқда.

4. Apple iPhone 17 (Базавий модель)

Йилнинг энг катта сюрпризларидан бири айнан шу модель бўлди. У MKBHD Smartphone Awards 2025 маросимида “Phone of the Year” унвонига сазовор бўлди. Энг муҳим янгилик шундаки, 120 Hz ProMotion дисплей, телефото камера ва илгари фақат Pro моделларга хос бўлган бир қатор имкониятлар энди оддий версияда ҳам тақдим этилди.

iPhone 17: Everything We Know | MacRumors

Шу орқали Apple илк бор ҳақиқатан ҳам “ҳамма учун етарли бўлган iPhone” концепциясини тўлиқ рўёбга чиқарди ва кенг аудитория учун мувозанатли, кучли ҳамда замонавий қурилма яратди.

5. OnePlus 13 (ёки 15 серияси)

Android Authority томонидан "Муҳаррир танлови" мукофотига сазовор бўлган ушбу смартфон ўзининг юқори унумдорлиги билан ажралиб туради.

OnePlus 13 - Review 2025 - PCMag UK

Snapdragon 8 Elite процессори, 6000 mAh’дан ортиқ улкан батарея ва 100W тезкор зарядлаш технологияси уни ҳам ўйин, ҳам оғир вазифалар учун ишончли “монстр’’га айлантиради.

6. Vivo X300 Pro 

Vivo X300 Pro ҳозирги пайтда мобил фотография ихлосмандлари учун энг кучли камера-флагманлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Buy Vivo X300 Pro 5G Dual SIM at Wonda Mobile

Смартфон 6510 mAh сиғимли бақувват батарея ва рекорд даражадаги 4500 нит ёрқинликка эга LTPO AMOLED дисплей билан жиҳозланган.

7. Xiaomi Ultra 15

GSMArena ва NotebookCheck томонидан "Best Cameraphone 2025" (Йилнинг энг яхши камерафони) деб эътироф этилган.

Xiaomi 15 Ultra: new leak makes 200MP periscope telephoto camera more  likely | Digital Camera World

Қурилма Snapdragon 8 Elite чипи ва 6100+ mAh батарея билан таъминланган бўлиб, узоқ вақт давомида юқори сифатли контент яратиш имконини беради.

8. Honor Magic7 Pro 

Юқори даражадаги технологияларни ўзида жамлаган ҳақиқий флагманлардан бири сифатида эътироф этилади. Қурилма Snapdragon 8 Elite Gen 5 процессори билан жиҳозланган бўлиб, максимал унумдорлик ва барқарор ишлашни таъминлайди. 5600 mAh сиғимли батарея реал фойдаланишда бемалол икки кунгача етиши билан ажралиб туради.

Honor Magic 7 Pro review: the Android endurance king | TechRadar

Смартфон 200 MP асосий камера ва перископ телефото модуль билан жиҳозланган бўлиб, айниқса тунги суратга олиш ва узоқ масофали зумда юқори натижаларни намойиш этади. 6,8 дюймли LTPO AMOLED дисплей (4500 нит ёрқинлик) эса нафақат силлиқ тасвир, балки энг ёруғ шароитда ҳам мукаммал кўринишни таъминлайди.

9. Nothing Phone(3)

Технология ва эстетика уйғунлиги. The Verge ва Android Authority томонидан "Энг ўзига хос дизайн" дея баҳоланган.

Nothing Phone (3) Review - Review 2025 - PCMag Middle East

Nothing’нинг 2025-йилги флагмани Snapdragon 8s Gen 4 чипи, 5000 mAh батарея ва ортиқча иловалардан холи тоза Nothing OS тизими билан келади. У индивидуализмни қадрлайдиганлар учун идеал танлов.

10. Samsung Galaxy S25 (базавий модель)

Ихчамлик ва мувозанатни қадрлайдиган фойдаланувчилар учун идеал танлов. Galaxy S25 флагман даражасидаги имкониятларни ихчам ва қулай корпусда таклиф қилади.

Ултра версиядан фарқли ўлароқ, ушбу модель енгил, эргономик ва бир қўл билан бошқариш учун жуда мос. Кундалик фойдаланишда қулайликни биринчи ўринга қўядиганлар учун айни муддао.

Galaxy S25 Thin Design Fully Revealed in New Leak - SammyGuru

120 Hz янгиланиш тезлигига эга 6,3 дюймли AMOLED дисплей, кучли Snapdragon 8 Elite процессори ҳамда 50 MP учталик камера тизими юқори сифатли ишлашни ҳеч қандай муросасиз таъминлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+